currencies image

12 920,16 UZS

13,00

usd

currencies image

14 681,18 UZS

38,05

eur

currencies image

158,61 UZS

0,33

ru



АсосийЯнгиликларФуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Ҳуқуқ

calendar

19.11.2024

eye

2 447

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.

 

1. Суд иштирокчилари судга қай тартибда чақирилади?

Ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва гувоҳлар суд чақирув қоғозлари, зарур ҳолларда эса буюртма хатлар, телефонограммалар, телеграммалар ва хабардор қилинганлик факти қайд этилишини таъминлайдиган бошқа алоқа воситалари орқали судга чақирилади ҳамда суднинг айрим процессуал ҳаракатлари тўғрисида хабардор қилинади.

Судья чақирув қоғози билан бир вақтда жавобгарга даъво аризасининг (аризанинг) кўчирма нусхасини ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини юборади.

Жавобгарнинг ёзма тушунтириши судга келиб тушган бўлса, судья судга мурожаат қилган шахсга чақирув қоғози юбораётганда ушбу тушунтириш хатининг кўчирма нусхасини жўнатади.

Суд хабарномалари ва чақирув қоғозлари иш материалларига қўшиб қўйилади.

2. Суд чақирув қоғозида қандай маълумотлар акс эттирилиши лозим?

Судга чақириш тўғрисидаги суд чақирув қоғозида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

— суднинг номи, манзили, телефон рақами, электрон почта манзили;

— келиш жойи ва вақти;

— шахс қандай иш юзасидан чақирилаётганлиги;

— шахснинг ким тариқасида чақирилаётганлиги;

— ишда иштирок этувчи шахсларга иш бўйича ўзлари эга бўлган ҳамма далилларни тақдим этиш тўғрисидаги таклиф;

— чақирилувчи йўқлиги сабабли чақирув қоғозини қабул қилиб олган шахснинг имконият бўлиши биланоқ уни дарҳол чақирилувчига топширишга мажбурлиги;

— судга келмаганликнинг оқибатлари.

3. Чақирув қоғози қачон юборилиши керак?

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.

4. Суднинг чақирув қоғозини қабул қилишдан бош тортиш оқибатлари қандай?

Чақирилувчи ўз номига юборилган суднинг чақирув қоғозини ёки бошқа хабарномани қабул қилишдан бош тортса, уни келтирган шахс суднинг чақирув қоғозига ёки бошқа хабарномага тегишли белги қўйиб, уни судга қайтаради.

Чақирилувчи суднинг чақирув қоғозини ёхуд бошқа хабарномани қабул қилиб олишдан бош тортганлиги ҳақидаги белги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки иш берувчи (маъмуриятнинг мансабдор шахси) ёхуд ўқув муассасаси томонидан ёки камида икки нафар фуқаронинг имзоси билан тасдиқланади.

Чақирилувчи суднинг чақирув қоғозини ёки бошқа хабарномани қабул қилишдан бош тортганлиги ёки ахборот тизими орқали электрон тарзда хабардор қилинган шахснинг узрсиз сабабларга кўра келмаганлиги ишни муҳокама қилишга тўсқинлик қилмайди.

5. Жавобгарни қандай ҳолларда қидирилади?

Алиментлар ундириш тўғрисидаги ва майиб бўлиш ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етказилганлиги, шунингдек боқувчисининг ўлими натижасида кўрилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги даъволар бўйича жавобгарнинг (қарздорнинг) амалдаги туриш жойи номаълум бўлган тақдирда, жавобгар (қарздор) қидирилиши шарт.

Бундай ҳолларда суд ички ишлар органлари томонидан жавобгарни (қарздорни) қидириш тўғрисида ажрим чиқаради.

 

Hudud24.uz колумнисти

Дилмурод Ражабоев

Улашиш:

Бошқалар

1-апрел 2025, 09:31
1 546

2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.


9-апрел 2025, 11:26
1 380

Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.


3-апрел 2025, 11:04
1 356

Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?

Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.


16-апрел 2025, 07:21
1 079

Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади

Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.