currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларБолалар пули қандай ҳолларда ва қай тартибда тўхтатилади?

Болалар пули қандай ҳолларда ва қай тартибда тўхтатилади?

Ҳуқуқ

calendar

15.03.2024

eye

1 512

Болалар пули қандай ҳолларда ва қай тартибда тўхтатилади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 ноябрдаги 596-сон қарорига кўра, болалар пули қўйдаги ҳолларда ва тартибда тўхтатилиши мумкин. 

2023 йил ноябрь ойидан бошлаб болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оиланинг иқтисодий аҳволи ўзгариши белгиланган тайинлаш муддати якунига кадар ҳар ойда (янги тайинланган ҳолларда кейинги тўлов ойидан бошлаб) тўлов рўйхатлари шакллантирилгунга қадар қайта ариза талаб этмаган ҳолда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан электрон шаклда олинган маълумотларга мувофиқ автоматик тарзда “Ягона реестр” АТ орқали қайта ўрганилади. Бунда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан маълумотлар электрон шаклда тўлиқ ёки қисман олинмаганда жорий ой тўлов рўйхатлари шакллантирилгунга қадар электрон шаклда олинган маълумотларга асосан болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлови тўхтатиш ёки давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Қайта ўрганишда болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оила мазкур Низомнинг 20-банди “а”, “б”, “в”, “г”, “д” ва “и” кичик бандларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлганда кейинги тўлов рўйхатларини шакллантиришда болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлови тўхтатилади.

Бунда 2023 йил 16 ноябрга қадар ариза берган оилаларнинг иқтисодий аҳволи ўзгариши мазкур Низомнинг 20-банди “в” кичик бандига мувофиқлиги 2023 йил 16 ноябрга қадар амалда бўлган мезонларга мувофиқ қайта ўрганилади.

2023 йил 16 ноябрдан бошлаб тақдим этилган аризалар бўйича иш излаб (хусусан, аҳоли бандлиги масалалари бўйича маслаҳат олиш учун) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига мурожаат қилганлиги сабабли расмий бандлик талаб этилмасдан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинланган оила аъзоси болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинланган ойдан бошлаб 3 ой давомида камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органи орқали касбга тайёрлаш, малака ошириш, қайта тайёрлаш ўқув курсларида ўқимаса, марказда иш изловчи ёки ишсиз сифатида рўйхатга олинмаса, ишга жойлашмаса, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ва ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига кирмаса ёки камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) рад қилган бўлса кейинги ойдан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тўлови тўхтатилади.

Унда ушбу оила болалар нафақаси тайинлаш учун қайта мурожаат қилган ҳолларда тўлов тўхтатилгандан кейин 9 ой давомида, моддий ёрдам тайинлаш учун қайта мурожаат қилган ҳолларда тўлов тўхтатилгандан кейин 3 ой давомида иш излаб (хусусан, аҳоли бандлиги масалалари бўйича маслаҳат олиш учун) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларига мурожаат қилган оила аъзосига нисбатан расмий бандлик талаб этилмаслик бўйича истисно қўлланилмайди.

52. 2024 йил 1 мартдан бошлаб — болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олаётган оиланинг номига расмийлаштирилмаган бироқ фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари, кўчмас мулклари ҳамда чорва моллари уларнинг аризаларида кўрсатган маълумотларга мувофиқлиги жойига чиққан ҳолда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ва “Инсон” ижтимоий хизматлари марказларининг ижтимоий ходимлари томонидан ўрганиб борилади ва ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шаклда далолатнома (кейинги ўринларда — далолатнома) билан расмийлаштирилади. Бунда далолатнома фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси ва камида 2 нафар масъул ходимлар томонидан тасдиқланади.

Ўрганиш натижалари “Ягона реестр” АТга ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва “Инсон” ижтимоий хизматлари марказларининг ижтимоий ходимлари томонидан киритилади ва ахборот тизими томонидан болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловини тўхтатиш ёки давом эттириш бўйича автоматик равишда қарор қабул қилинади.

Ушбу Низомга 6-иловага асосан қайта ўрганишда оилада мазкур Низомнинг 20-банди “б” кичик бандини иккинчи хатбошида ҳамда “в”, “е” ва “ж” кичик бандларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлганда кейинги тўлов рўйхатларини шакллантиришда болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлови тўхтатилади. Бунда тўловни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган оилаларнинг болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун тақдим қилган аризалари олти ой давомида кўриб чиқилмайди.

Далолатнома болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлангандан сўнг икки ой ичида тузилиб, ахборот дастурига киритилиши лозим. 2024 йил 1 март ҳолатига болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олувчи оилалар бўйича далолатнома 2024 йил 1 июлгача расмийлаштирилиб, “Ягона реэстр” АТга киритилади.

Белгиланган муддат ичида далолатнома тузилмаган, дастурга киритилмаган тақдирда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ва “Инсон” ижтимоий хизматлари марказларининг ижтимоий ходимларига огоҳлантириш юборилади.

Белгиланган муддатдан кейин ҳам бир ой давомида далолатнома расмийлаштирилмаган, ахборот тизимига киритилмаган тақдирда, “Ягона реестр” АТни юритишга масъул бўлган орган томонидан ушбу ходимларнинг иш берувчи юқори ташкилотига тегишли чоралар кўриш юзасидан тақдимнома киритилади.

Агар фуқаронинг қаршилиги ёки доимий равишда (масъул ходимлар томонидан 2 марта борилганда) уйда бўлмаслиги натижасида маҳалланинг масъул ходимлари томонидан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олаётган оиланинг моддий аҳволини ўрганиш имкони бўлмаса, бу ҳақда ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шаклда далолатнома расмийлаштирилиб, ахборот дастурига киритилади. Ушбу далолатнома ахборот дастурига киритилган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тўлаш вақтинча тўхтатилади ҳамда бу ҳақда аризачига СМС хабар юборилади.

Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам вақтинча тўхтатилгандан кейин далолатнома расмийлаштирилиб, “Ягона реестр” АТга киритилса ушбу банднинг учинчи хатбошисида белгиланган тартиб амал қилади.

Бунда болалар нафақаси ёки моддий ёрдам вақтинча тўхтатилгандан кейин 2 ой давомида ўрганиш далолатномаси расмийлаштирилиб, “Ягона реестр” АТ томонидан тўловларни давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тўлов вақтинча тўхтатилган ойлар учун бир йўла тўлаб берилади. Бироқ, болалар нафақаси ёки моддий ёрдам вақтинча тўхтатилгандан кейин икки ой муддатдан кейин далолатнома расмийлаштирилиб, тўловларни давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тўловлар кейинги ойдан бошлаб амалга оширилади ҳамда вақтинча тўхтатилган ойлар учун тўловлар амалга оширилмайди

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 222

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 388

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 124

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


13-сентябр 2024, 07:23
1 350

Контракт суммасидан 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олиш тартиби қандай?

Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига кўра, олий таълим ташкилотларида ўқиш мақсадида ўзингиз, фарзандингиз, йигирма олти ёшга тўлмаган турмуш ўртоғингиз учун тўлайдиган даромадларингизга солиқ солинмайди. Мазкур имтиёз банклардан олган таълим кредитларингизни (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларга нисбатан ҳам қўлланилади.