Ўзбекистон
25.05.2022
1 418

Бола 16 ёшга тўлгунча ота-онанинг биргаликдаги аризасига биноан, 16 ёшга тўлгач ўз аризасига биноан исмини, унга берилган фамилияни ФҲДЁ органи орқали ўзгартиришга ҳақли. Агар ота-она алоҳида яшаса ва бола билан бирга яшовчи ота (она) болага ўз фамилиясини беришни хоҳласа, васийлик ва ҳомийлик органи бу масалани боланинг манфаатларини ва она (ота)нинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилади. Ота ёки онанинг турган жойини аниқлаш мумкин бўлмаганда, улар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда, муомалага лаёқатсиз деб топилганда, шунингдек ота ёки она болага таъминот бериш ва уни тарбиялаш мажбуриятларини бажаришдан узрсиз сабабларга кўра бўйин товлаган ҳолларда ота ёки онанинг фикрини ҳисобга олиш шарт эмас. Агар бола ўзаро никоҳда бўлмаган шахслардан туғилган ва унга нисбатан оталик белгиланмаган бўлса, васийлик ва ҳомийлик органи боланинг манфаатларини эътиборга олиб, унинг фамилиясини онанинг мурожаат қилган давридаги фамилиясига алмаштириш учун рухсат беришга ҳақли. 10 ёшга тўлган боланинг исми ёки фамилиясини ўзгартиришга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади.
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Товарнинг сотувчи жавобгар бўладиган камчиликлари...
Сотиб олувчи товарнинг камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.
Бола отаси билан кўришишни хоҳламаса судга қарши даъво киритиш мумкинми?
Ота-оналик ҳуқуқини тиклаш мумкинми?
Занготада ҳожатхонадан ёш боланинг мурдаси топилди
Бу ҳақда Hudud24.uz’га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Сергелидаги портлаш оқибатида 15 ёшли бола вафот этди
Маълумотга кўра, унинг бошига ром тушиб кетган.