currencies image

12 878,96 UZS

30,68

usd

currencies image

14 801,79 UZS

106,26

eur

currencies image

158,39 UZS

1,36

ru



АсосийЯнгиликларБоланинг меросга бўлган ҳуқуқи

Боланинг меросга бўлган ҳуқуқи

Ҳуқуқ

calendar

16.09.2024

eye

441

Боланинг меросга бўлган ҳуқуқи

Ворислик – шахснинг вафотидан кейин унга хусусий мулк асосда тегишли бўлган мол-мулкнинг, шунингдек мерос қолдирувчининг шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлган баъзи ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг меросхўрларга ўтишидир.

Ворислик асослари қуйидагилар:

  • васият бўйича ворислик;
  • қонун бўйича ворислик.

Қонун бўйича ворислик васият мавжуд бўлмаса ёхуд бутун мероснинг тақдирини белгиламаса амалга оширилади.

Мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос таркиби қуйидагилар:

  • ашёлар, шу жумладан, пул ва қиммати қоғозлар;
     
  • мулкий ҳуқуқлар, интеллектуал мулк объектларига ёки хусусий аломатларни акс эттирувчи воситага нисбатан мутлақ ҳуқуқлар;
     
  • мулкий мажбуриятлар, шу жумладан қарзлар (меросхўрларга қолдирилаётган мерос қиймати доирасида).

 Меросхўрлар
 

  • Мерос очилган пайтда ҳаёт бўлган фуқаролар, шунингдек мерос қолдирувчининг ҳаётлик пайтида ҳомила ҳолида бўлган ва мерос очилгандан кейин тирик туғилган болалари васият ва қонун бўйича меросхўр бўлишлари мумкин.
     
  • Мерос очилган пайтда тузилиб бўлган юридик шахслар, шунингдек давлат ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳам васият бўйича меросхўр бўлишлари мумкин.

Мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар. Мерос қолдирувчининг вафотидан кейин туғилган болалари ҳам биринчи навбатдаги ворислар жумласига кирадилар. 

Улашиш:

Бошқалар

1-апрел 2025, 09:31
1 441

2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.


3-апрел 2025, 11:04
1 110

Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?

Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.


9-апрел 2025, 11:26
969

Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.


3-апрел 2025, 05:24
898

Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби қандай?

Аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин.