Ҳуқуқ
30.04.2025
176
– Вояга етмаган болаларда мулк ҳуқуқи бўлиши мумкинми? Қонунчилигимизда бу ҳақда нима дейилган? Шу ҳақда тўлиқроқ маълумот берсангиз?
Дилафруз ҚОДИРОВА
– Оила кодексининг 3-боби ота-она ҳамда болаларнинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларига бағишланган. Мазкур бобда оилада ота-она ҳамда болаларнинг мулкий ҳуқуқий муносабатлари, ота-она ва болаларнинг алоҳида-алоҳида ва умумий мулки, шунингдек, болаларнинг оиладаги хусусий мулки ҳақида ҳам сўз боради.
Мазкур кодексда белгиланганидек, ота-она ҳаётлигида болалар уларнинг мол-мулкига нисбатан мулкдор бўлиш ҳуқуқига эга эмас. Ота-она ҳам вояга етмаган болаларнинг мол-мулкига нисбатан мулкдор бўлиш ҳуқуқига эга эмас.
Ота-она ва болаларнинг улар ўртасидаги умумий мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси билан белгиланади.
Вояга етмаган болалар ўз ота-онасидан ва бошқа шахслардан қонунда назарда тутилган миқдорда ва тартибда таъминот олиш ҳуқуқига эга. Вояга етмаган болалар таъминоти учун олинган маблағ, пенсия, нафақа унинг отаси ёки онаси тасарруфида бўлиб, боланинг таъминоти, тарбияси ва таълим олиши учун сарфланиши керак.
Вояга етмаган болаларнинг мол-мулкини тасарруф этишга доир ваколатлар амалга оширилаётганда фуқаролик қонунчилигида белгиланган қоидалар қўлланилади.
Ота-она ва болаларнинг алоҳида-алоҳида мулки бўлиши мумкин ва бирга яшаб турганда улар бир-бирларининг розилиги билан бундай мулкка эгалик қилишлари ва ундан фойдаланишлари мумкин.
Ота-она ва ўн тўрт ёшга тўлган вояга етмаган болалар ўртасида қонунда белгиланган тартибда умумий мулк ҳуқуқи вужудга келиши мумкин. Ота-она ва вояга етмаган болалар умумий мол-мулкни вужудга келтириш тўғрисида келишув тузишлари мумкин.
Ота-она ва вояга етмаган болаларнинг умумий мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқи фуқаролик қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Вояга етмаган болалар қонунда белгиланган тартибда хусусий мулк эгаси бўлиш ҳуқуқига эгадирлар. Вояга етмаган болаларнинг қонунда белгиланган тартибда ҳадя, мерос тариқасида олган мол-мулки, шунингдек шахсий меҳнати ва тадбиркорлик фаолияти натижасида орттирган мол-мулки уларнинг хусусий мулки ҳисобланади.
Вояга етмаганларнинг тадбиркорлик фаолиятига қўшган маблағи ва ундан орттирган даромади, агар бола билан ота-она ёки оиланинг бошқа аъзолари ўртасида бошқача тартибни белгиловчи шартнома бўлмаса, вояга етмаганларнинг хусусий мулки ҳисобланади.
Вояга етмаганларнинг шахсий фойдаланишидаги буюмлари (кийим-кечак, пойабзал, ишлаб чиқариш қуроллари, ўқув анжомлари ва бошқалар) уларнинг хусусий мулки ҳисобланади.
Ота-она, фарзандликка олувчилар, васийлар ва ҳомийлар вояга етмаган болаларнинг хусусий мулкини фуқаролик қонунчилигида белгиланган тартибда бошқарадилар ва тасарруф этадилар.
Ота-она ва вояга етмаган болалар ўртасида келиб чиққан мулкий низолар суд томонидан умумий асосларда ҳал қилинади. Бундай ҳолларда вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан амалга оширилади.
Саволга “Адолат” миллий ҳуқуқий
ахборот маркази Бош маслаҳатчиси
Мафтуна БЕГМАТОВА жавоб берди
Улашиш:
Бошқалар
2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади
“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.
Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?
Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.
Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади
Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.