Тармоқда нима гап?
11.12.2025
180

Ваколатли шахс томонидан танланган божхона режимига жойлаштириладиган товарлар ва транспорт воситалари божхона расмийлаштирувидан ўтказилиши лозим.
Божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тартиби фойдаланилаётган транспортнинг турлари, товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтаётган жисмоний шахсларнинг тоифалари ҳисобга олинган ҳолда, божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларнинг турига қараб қўлланилади.
Божхона расмийлаштируви товарларнинг ишлаб чиқарилган, жўнатилган ва келиб тушган мамлакатидан, божхона чегараси орқали олиб ўтиш мақсадидан ва божхона ҳудудида фойдаланилишидан қатъи назар амалга оширилади.
Божхона расмийлаштируви божхона органлари жойлашган ерда ва уларнинг иш вақтида амалга оширилади.
Божхона расмийлаштируви декларантнинг ёки бошқа ваколатли шахснинг сўровига кўра ва унинг ҳисобидан бошқа жойларда ҳамда божхона органининг ишдан ташқари вақтида амалга оширилиши мумкин.
Товарларнинг ва (ёки) транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни текшириш божхона декларацияси қабул қилинган ва барча зарур ҳужжатлар ҳамда маълумотлар тақдим этилган кундан эътиборан 3 иш куни ичида божхона органи томонидан амалга оширилади.
Товарлар ва (ёки) транспорт воситалари божхона чегараси орқали олиб ўтилаётганда, божхона режими ўзгартирилаётганда, шунингдек бошқа ҳолларда божхона органларига декларацияланиши лозим.
Ваколатли шаҳс товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги зарур маълумотларни божхона органларига маълум қилиши зарур.
"Декларациялаш товарлар ва (ёки) транспорт воситалари тўғрисидаги, уларнинг божхона режимлари ҳақидаги тўғри маълумотларни ҳамда божхона мақсадлари учун зарур бўлган бошқа маълумотларни белгиланган шаклда (оғзаки, ёзма, электрон) маълум қилиш орқали амалга оширилади.
Божхона декларацияларининг турлари қуйидагилар:
транспорт воситаси учун декларация;
божхона юк декларацияси;
йўловчи божхона декларацияси.
Улашиш:
Бошқалар
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.
Аҳолини рўйхатга олиш бошланди
Аҳолини рўйхатга олиш ўзи нима, унинг ҳуқуқий асоси борми?
Нега хавфсиз муҳит айнан маҳалладан бошланиши керак?
Ҳуқуқий назарияга кўра, хавфсиз муҳитни шакллантиришда энг муҳим масала – муаммони имкон қадар эрта аниқлаш ва унга эрта муносабат билдиришдир.
Сунъий интеллект ёрдамида шахсга доир маълумотларни ўзгартириш жиноят ҳисобланадими?
"Ахборотлаштириш тўғрисида"ги қонунга ўзгартириш киритилди.