currencies image

12 757,94 UZS

17,95

usd

currencies image

14 125,59 UZS

130,46

eur

currencies image

135,06 UZS

1,77

ru



АсосийЯнгиликларБритания ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

Британия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

Ўзбекистон

calendar

22.04.2024

eye

121

Британия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

Буюк Британия ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича давлат котиби Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга ташриф буюради. 

Британия ташқи ишлар вазири Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Мўғулистонга сафар қилиши маълум бўлди. Дипломат 22 апрел куни Тожикистонга ташриф билан келган. Унинг кейинги ташриф манзили Қирғизистон бўлиши кутилмоқда. Ташриф мақсади савдо, хавфсизлик ва атроф-муҳит бўйича алоқаларни кенгайтиришдан иборат.

“У Марказий Осиё энг катта муаммоларнинг марказида эканидан огоҳлантириб, унинг қийинчилик билан эришилган суверенитетини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор чора-тадбирларни эълон қилади”, — деб ёзмоқда Independent нашри.

22-апрел куни Британия дипломати Душанбеда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашган ва бизнес, иқлим ўзгариши, терроризмга қарши кураш каби муҳим соҳаларда ҳамкорлик қилиш учун “кўпроқ нарса қилишимиз мумкин”лигини айтган.

“Мамлакатингизга ташриф буюрган биринчи ташқи ишлар котиби эканимдан хурсандман. Бу жуда узоқ вақт талаб қилганидан афсусдаман. Биз Буюк Британия ва Марказий Осиёнинг барча республикалари ўртасидаги муносабатларда Тожикистондан бошлаб янги давр бошланганига ишора қилмоқчимиз. Умуман олганда, биз ҳамкорликни кенгайтирайлик, биргаликда кўпроқ нарсаларни қилайлик, дейиш учун келдик”, — деган Кэмерон.

Кэмерон минтақа бўйлаб етакчилар билан музокаралар чоғида “санкциялардан қочиш, инсон ҳуқуқлари ва ислоҳотлар бўйича муҳокамаларни олға силжитишга” интилади, деди Ташқи ишлар вазирлиги.

Кэмерон Британия университетларида чет элликларнинг ўқишини қўллаб-қувватловчи Чевенинг стипендиялари учун маблағ миқдорини икки баравар оширади ва келгуси уч йил давомида минтақа бўйлаб ривожланиш учун 50 миллион фунт стерлинг ажратилишини эълон қилади.

Вазир, шунингдек, бир қатор муҳим обектлар, жумладан, ёқилғи учун Россияга қарам бўлган Тожикистондаги Нурек тўғонидаги ГЭС лойиҳаси ва Қирғизистондаги каналларни суғориш майдончаси билан танишади.

“Биз рақобатбардош дунёда яшаяпмиз. Aгар Британия манфаатларини ҳимоя қилмоқчи ва илгари сурмоқчи бўлсангиз, рақобатлашишингиз керак. Марказий Осиё биз дуч келаётган энг катта муаммоларнинг марказида жойлашган. Бу Буюк Британия ҳамда минтақа учун унинг келажакдаги фаровонлигини оширишда жуда муҳим”, — деган саёҳат олдидан Лорд Кэмерон.

Эслатиб ўтамиз, 2023-йил Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Буюк Британиянинг ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича давлат котиби этиб тайинланган Дэвид Кэмерон билан учрашган эди. Учрашувда Ўзбекистон— Бирлашган Қироллик ҳамкорлигининг асосий йўналишлари муҳокама қилинган. 

Маълумот ўрнида, Буюк Британия собиқ бош вазири Дэвид Кэмерон 2023-йил ноябр ойининг ўрталарида мамлакат ташқи ишлар вазири этиб тайинланганди.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 044

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 954

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 062

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 526

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.