Life Style
28.06.2025
58
Келажак математика ўқитувчиси – бу шунчаки билимларни узатувчи эмас, балки тез ўзгарувчан дунёга ва ўқувчиларининг янги эҳтиёжларига мослашадиган кўп қиррали мутахассисдир. У ўз соҳасининг мутахассиси бўлишидан ташқари, ўқувчиларни илҳомлантириш, йўналтириш ва танқидий фикрлашни ривожлантириш қобилиятига эга бўлиши зарурдир.
Келажак математика ўқитувчисининг асосий фазилатлари ва ролларини қуйидагича таърифлаш мумкин ва уларга бир қатор талаблар қўйилиши лозим. Ҳар қандай шароитга мослашувчан, ўзгаришларни тўғри қабул қила оладиган бўлиши лозим. У доим ўрганишга интилиши, дунёнинг доимий равишда ўзгариб борувчи хусусиятларини тўғри қабул қилиши ҳамда умри давомида янги маълумотларни ўрганишга тайёр бўлиши керак. Буларнинг барчаси эса фан соҳаси, шунингдек, янги технологиялар ва ўқитиш усуллари билан боғлиқ масалалардир.
Шуни таъкидлаш лозимки, янги технологияларга мослашиш деганда янги пайдо бўлган сунъий интеллект, виртуал реаллик ва бошқа рақамли воситаларнинг ўқув жараёнига интеграцияси тушунилади, улар борган сари одатий меъёрга айланиб бормоқда. Ўқитувчи қизиқарли ва самарали таълим муҳитини яратиш учун ушбу технологиялардан самарали фойдаланиши зарур.
Шу билан бирга ўқитиш форматларида мослашувчанликни ҳам инобатга олиш муҳимдир. Машғулотларни ҳам анъанавий, ҳам масофавий, шунингдек, ушбу форматларни бирлаштирган ҳолда (гибрид таълим) олиб бориш қобилияти математика ўқитувчисида мужассам бўлса, у энг илғор ва малакали ўқитувчи ҳисобланади.
Илҳомлантирувчи ва мотиватор бўлиши ҳам керак. Бунинг асосий сабабларидан бири, илҳомлантириш ва мотиваторлик ўқувчиларда қизиқувчанликни ривожлантира олади. Ўқитувчи талабаларда қизиқувчанлик учқунини ёқа билиши, уларни саволлар беришга ва жавоб излашга ундаши керак.
Ўқитувчининг илҳомлантириши эса ўз навбатида ўқувчиларнинг қизиқишини сақлаб қолади ва уларни фанни чуқур ўрганишга ундайдиган қизиқарли мазмун ва интерактив машғулотларни ярата олади.
Яна таъкидлаш лозимки, у нафақат математик билимларни бера оладиган балки ўқувчиларда қадриятларни шакллантириш каби фазилатларни сингдира оладиган моҳир педагог бўлиши ҳам керак. Ўқувчиларда ахлоқий тамойиллар хусусида тушунчага эга бўлишида, ижтимоий масъулият нима эканлигини англашида ва фаол фуқаролик позициясини ўргатиб тарбияланишида ҳар қандай фан ўқитувчисининг, шу жумладан математика ўқитувчисининг ҳам ҳиссаси бўлиши керак.
Фасилитаторлик ҳамда мураббийлик қила олиш хислатларига эга бўлган ҳолда ўқувчиларга тадқиқот ва лойиҳалар нима эканлигини ўргатиб, шу ёндашувлар асосида таълим бериши ҳам муҳим ҳисобланади. Анъанавий маърузалар ўрнига, келажак ўқитувчиси мустақил тадқиқот, лойиҳа фаолияти ва муаммоларни ҳал қилиш учун шароит яратишга эътибор қаратиши лозим.
Индивидуал ёндашувни ҳам ҳар қандай педагог фаолияти давомида тўғри қўллай олиши лозимдир. Ҳар бир талабанинг ўзига хос эҳтиёжларини тушуниш ва шахсий фикр-мулоҳазалар ва ёрдамни тақдим этиш шулар жумласидандир.
“Юмшоқ кўникмаларни” ривожлантиришда ҳам фаол иштирок этиш талабаларга танқидий фикрлашни, ижодкорликни, ҳамкорликни, мулоқот ва ҳиссий интеллектни ривожлантиришда ёрдам беради. Бу кўникмалар ҳар қандай соҳада муваффақиятга эришиш учун тобора муҳим аҳамият касб этиб бораётганини педагог ҳис қила олиши лозим.
Ўқитувчи талабаларнинг ҳиссий ҳолатига сезгир бўлиши, ҳар бир киши ўз ғоялари ва хатоларини ифода этишда қулай ҳис этадиган хавфсиз ва қўллаб-қувватловчи муҳитни яратиши керак. Бу эса педагогнингпсихологик ёрдам бера олиш қобилияти мавжуд деганидир.
Бўлажак математика ўқитувчиси ҳамкор ва инноватор сифатида ўз тажриба ва кўникмаларини ривожлантиришга эътибор қаратиши ҳам муҳим саналади. Математика ўқитувчиси ўз ҳамкасблари билан ҳамкорликда ишлай оладиган, доим тажриба алмашишга тайёр бўлиши, шу билан бирга фанлараро курсларни яратишда ҳам фаол бўлиши мақсадга мувофиқдир. Бошқа ўқитувчилар билан ҳамкорлик қилишдан асосий мақсад эса ўзаро ҳамкорликда янги методларни ишлаб чиқиб тажрибадан ўтказиш ишларини амалга ошириш ҳисобланади ҳамда бу ҳамкорлик жуда яхши натижаларга олиб келиши табиий.
Иқтисодий соҳаларда ҳам ўқитилаётган фаннинг муҳимлигини талабалар ҳис қилиши учун ҳақиқий тажрибани ўқув жараёнига интеграция қилиш, амалиёт ўташ имкониятларини тақдим этиш ва талабаларни меҳнат бозори талабларига тайёрлаш учун компаниялар ва ташкилотлар билан ҳамкорликка ундаши лозим.
Математика ўқитувчиси инновацияларни излаш ва жорий этишга қизиқиш билдириши лозим, бунда янги таълим амалиётлари, воситалари ва усулларига очиқликни ҳис этган ҳолда, уларни ўз ишига киритиш ва синаб кўришга доим тайёр бўлиши керак.
Келажак математика ўқитувчиси — бу ўқувчилар нафақат билим оладиган, балки шахс сифатида ривожланадиган, келажакдаги муаммоли таълим методикаларига тайёр бўладиган ўзига хос таълим жамиятининг интеллектуал пойдеворини қурувчисидир. У шунчаки маълумот манбаи эмас, балки билимлар дунёсига йўл кўрсатувчи ўқувчиларга ўрганишга ва ўз салоҳиятларини рўёбга чиқаришга ёрдам берувчи шахс сифатида намоён бўлиши муҳимдир.
Чирчиқ давлат педагогика университети Алгебра ва математик анализ кафедраси мудири, т.ф.д., профессор в.б. Джумабаев Ғуломжон Халиллаевич
Улашиш:
Бошқалар
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
ОТМга ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиб қандай?
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган давлат олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади.
Беларусь ва Ўзбекистон миллий ҳуқуқий ахборот марказлари ҳамкорлиги
Хорижлик меҳмон “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази фаолияти билан танишди.