Ўзбекистон
08.06.2023
1 025
Тошкент шаҳрининг Яшнобод, Бектемир ҳамда Чилонзор туманлари ҳудудидаги айрим аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси соат 10:00дан 18:00га қадар вақтинчалик ўчирилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Тошкент шаҳар филиали матбуот хизмати хабар бермоқда. Қайд этилишича, таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида: Бектемир туманининг: "Ийк ота" МФЙнинг Маърифат ва Ҳуррият кўчалари ҳамда "Олтинтопган"МФЙнинг Олтинтопган кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида; Яшнобод туманининг: Баку, Бойсун, Ғиждувон, Ҳовот, Марв, М.Ашрафий ҳамда Қашқадарё кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида; Чилонзор туманининг: Нурхон, Афшона ҳамда Қўшчинор кўчалари ҳудудидаги хонадонларда электр энергияси вақтинчалик ўчирилади. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди", дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Ойлик иш ҳақи нима учун икки қисмга бўлинади?
Агар иш берувчи иш ҳақини ўз вақтида тўламаса, у ҳолда у ходим олдида моддий жавобгарликка тортилади.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
6 мингта хонадоннинг бир йиллик истеъмолини ташкил қилувчи электр энергияси ўғирланган
Аҳолидан ундирилган 738 млн сўм пул ўзлаштирилганлиги аниқланди
Пойтахтнинг айрим туманлари электр энергиясидан вақтинча узилади
Ўзбекистон Тожикистондан ўтган йилгига нисбатан кўпроқ электр энергияси сотиб олади