Ўзбекистон
18.02.2024
1 324

Бугун, 18 февраль куни Тошкент шаҳрида кучли қор ёғиши, у камида 12 соат давом этиши кутилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёғингарчилик ҳажми икки ойлик меъёрдан ошади.
“Шу муносабат билан биз сиздан:
Заруратсиз уйдан чиқмасликни, шахсий транспорт воситаларидан фойдаланишни минималлаштиришга ҳаракат қилишни ва ҳаракатланиш учун жамоат транспортидан фойдаланишни;
Қор ва муз массалари тушиши мумкин бўлган кўп қаватли бинолардан сақланишни;
Қулоқчин таққан ҳолда ташқарига чиқмасликни сўраймиз - бу яқинлашиб келаётган машина ёки қор тушишини эшитмай қолишингизга олиб келиши мумкин;
Автомобилларни кўп қаватли бино ва иншоотлар, шунингдек, дарахтлар тагида қолдирмасликни;
Электр ёки газ таъминотида узилишлар юзага келган тақдирда Марказий диспетчерлик хизматининг 1055 рақамига ёки Telegram орқали мурожаат қилишни илтимос қиламиз.
Қор ёғиши оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш учун ҳокимлик хизматлари, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилотлар шай ҳолатда эканлигини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Профилактика инспектори янги ваколатлари нималардан иборат?
Бу орқали профилактика инспекторининг асосий вазифаси — ҳудудда хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўпроқ эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Ўзгидромет аҳолини шошилинч огоҳлантирди
Ҳаво ҳарорати кескин ўзгариши кутилмоқда.
Ўзбекистонликларни кузда қандай об-ҳаво кутмоқда?
Сентабрь ойининг биринчи ўн кунлигида қулай ҳарорат фонида қуруқ об-ҳаво ҳукм суради.
Ёзнинг сўнгги ҳафтасида қандай об-ҳаво кузатилади?
26-28 август кунлари учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди.
Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди
19-21 август куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди.