Ўзбекистон
17.09.2023
1 232

Бухоро вилояти Когон туманида 26,1 миллиард сўмлик газни ўғирлаган “Ҳудудгаз Бухоро”нинг уч мансабдори қамалди. Бу ҳақда Бухоро вилоят прокуратураси хабар берди. Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди томонидан судланувчилар А.Ж., Ж.С., М.Ҳ. ва А.А.ларга оид жиноят иши кўрилган. Судланувчилар М.Ҳайитов ва А.Абдуллаевлар “Дилдора” МЧЖ раҳбари А.Жабборов ҳамда “Осиё Бухоро газ” МЧЖ раҳбари Ж.Султонов билан тил бириктириб энергоресурсларини ўғирлаш жиноятларини содир этган. Хусусан, М.Ҳайитов 2022 йилдан “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминот филиали метрология хизмати бошлиғи вазифасида, А.Абдуллаев метрология хизмати етакчи муҳандиси вазифасида ишлаб келиб, мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиб, жамият раҳбарлари А.Жаббаров ва Ж.Султоновлар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, жамиятга қарашли газ қуйиш шаҳобчаларга келган алоҳида табиий газ қувурининг уланиш нуқтасига ўрнатилган “Автопилот-ПРО” русумли газ ҳисоблаш ускунаси ўрнатилган хонанинг эшигини тамғаланишини таъминламасдан, газ ҳисоблагич ускунасидаги мавжуд имплюс трубкаси тамғасини газ маҳсулотлари қувурларида ўғирлик қилиш мақсадида ҳеч қандай ҳужжатсиз алмаштирилганлиги натижасида, “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг жами 26,1 млрд. сўмлик жуда кўп миқдордаги табиий газни ўғирлаб яширин равишда талон - торож қилган. Жиноят ишлари бўйича Когон туман судининг ҳукмига кўра, Жиноят кодекси 169-моддаси 4 -қисмининг “а” банди, 209-моддаси 2-қисмининг “а” банди, 228-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари билан айбли деб топилган А.Жабборов, Ж.Султоновлар 11 йил, А.Абдуллаев ва М.Ҳайитовлар 9 йилга озодликдан маҳрум этилди. Шунингдек, айбланувчилар томонидан 6 млрд. сўм зарар қопланганлиги сабабли, қолган 20,1 млрд. сўм зарарни судланувчилардан солидар тартибда ундирилиши белгиланди.
Улашиш:
Бошқалар
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?
Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.
Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситаларини олиб ўтиш тартиби қандай?
Шунинг учун уларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартиби оддий транспорт воситаларидан фарқ қилади.