currencies image

12 739,99 UZS

24,57

usd

currencies image

14 256,05 UZS

65,64

eur

currencies image

136,83 UZS

0,17

ru



АсосийЯнгиликларБухоро минтақавий реставрация маркази мансабдорлари устидан жиноят иши қўзғатилди

Бухоро минтақавий реставрация маркази мансабдорлари устидан жиноят иши қўзғатилди

Ўзбекистон

calendar

01.05.2024

eye

66

Бухоро минтақавий реставрация маркази мансабдорлари устидан жиноят иши қўзғатилди

“Хўжа Калон” масжиди, “Хусайни” ва “Нодир Девонбеги” мадрасалари ҳамда “Арк” мажмуаси деворларини реставрация ва таъмирлаш ишларида бюджет маблағи талон-тарож қилингани аниқланди.  

Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан Бухоро вилоятида жойлашган маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасидаги ишлар ўрганилди.

Жумладан, Ишчи гуруҳи томонидан Маданий мерос агентлиги мутахассислари билан биргаликда Бухоро шаҳридаги бир қатор тарихий ёдгорликлар: “Хўжа Калон” масжиди, “Хусайни” ва “Нодир Девонбеги” мадрасалари ҳамда “Арк” мажмуаси деворларини реставрация ва таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишилди.

Ўрганишда, ушбу ёдгорликларда бажарилган иш ҳужжатларига сохта ёзувлар киритиш йўли билан реставрация ва таъмирлаш ишларида:

  • “Хўжа Калон” масжидида 731 млн. сўм;
  • “Хусайни” мадрасасида 216 млн. сўм;
  • “Нодир Девонбеги” мадрасасида 90 млн. сўм;
  • Бухоро шаҳри тарихий маркази ҳудудида жойлашган 74 та объектга манзил кўрсатгич белгилари ўрнатиш учун ажратилган 50 млн сўм бюджет маблағи талон-тарож қилингани аниқланди.

Бундан ташқари, Бухоро минтақавий реставрация маркази мансабдор шахслари томонидан 2,3 млрд сўм бюджет маблағи товар-моддий бойликлар сотиб олиш учун сарфлангани юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, амалда маблағлар талон-тарож қилинган.

Ўрганиш натижасига кўра, Бухоро минтақавий реставрация маркази мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 998

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 764

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 031

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 508

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.