Ўзбекистон
25.11.2023
1 027
© Фото: hudud24.uzИжтимоий тармоқларда Бухоро вилоятидаги боғчалардан бирида тарбиячининг ўз тарбияланувчисини уриб, “тартибга чақираётгани” акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолатга вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат Когон шаҳридаги “Қуёшжон” оилавий нодавлат таълим ташкилотида рўй берган.
Мазкур маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида Когон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганиш олиб борилган. Жараёнда ушбу ҳолат жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 9:30ларда Когон шаҳридаги “Қуёшжон” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлгани аниқланган.
Вазифасини қўпол равишда бузган тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
“Айни пайтда унинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, – дейилади муносабатда.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Шиналар учун утилизация тўловини сотиб олувчилар тўламайди
Утилизация йиғимидан тушган пуллар “Яшил макон” дастурларини амалга ошириш учун сарфланади.
Сўнгги 3 йилда зўравонликка оид жиноятлар 140 фоизга ортган
Зўравонлик қурбонлари эса 137 фоиздан кўп.
Ўзбекистонда 3 йил ичида 2 мингдан ортиқ киши ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган – Адлия вазири ўринбосари
Уларнинг мутлақ катта қисми – 86 фоизида ота-оналик мажбуриятларини бажармаган.
“Ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди.” Бош вазир Абдулла Арипов атрофида болалаган хабарларга изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон бош вазири амалдорларга ё динни, ёки давлат ишини танлаш талабини қўйгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.