Ўзбекистон
15.09.2023
1 273

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 10 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамаси биносида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирокида ўтказилган мажлисда амалдорларга ё динни, ёки давлат ишини танлаш талабини қўйгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов муносабат берди. Унга кўра, Бош вазир иштирокида ўтказилган мажлис тафсилотлари нотўғри талқин қилинмоқда. Тарқатилаётган хабарлар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди. Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунида фуқароларнинг диний эркинлиги ва диний эътиқоди ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлаб қўйилган. “Блогерлардан текширилмаган ва ёлғон ахборотларни тарқатмасликларини, тармоқ фойдаланувчиларидан эса бундай мавзудаги хабарларга умуман ишонмасликларини сўраймиз”, – дейилади муносабатда.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Шиналар учун утилизация тўловини сотиб олувчилар тўламайди
Утилизация йиғимидан тушган пуллар “Яшил макон” дастурларини амалга ошириш учун сарфланади.
Бухорода 2 яшар болани урган боғча тарбиячиси ишдан бўшатилди
Унинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб бориляпти.
“Хотин тенгдур олтинга”: тармоқларда яна бир ижтимоий мавзуга оид челленж авж олди (шарҳ)
Ушбу челленж ҳам ижтимоий юки борлиги, ҳам позитив кайфият улашаётгани билан кўпчиликнинг эътиборига тушди ва ижтимоий тармоқ донишмандлигининг яна бир ёрқин намунасига айланди.