Ҳуқуқ
08.10.2025
609

Бут бўлмаган товар топширилган тақдирда, сотиб олувчи ўз ихтиёрига кўра сотувчидан:
— харид нархини мутаносиб равишда камайтиришни;
— товарни оқилона муддатда бутлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Агар сотувчи оқилона муддатда сотиб олувчининг товарни бутлаш тўғрисидаги талабини бажармаса, сотиб олувчи ўз ихтиёрига кўра:
— бутланмаган товарни бут товарга алмаштиришни талаб қилишга;
— олди-сотди шартномасини бажаришдан бош тортишга ва товар учун тўланган пул суммасини қайтариб беришни, шунингдек етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у мажбуриятнинг моҳиятидан келиб чиқмаса, сотувчи сотиб олувчига товарни идишда ёки ўралган ҳолда топшириши шарт, ўз хусусиятига кўра идишга жойлаш ва (ёки) ўрашни талаб қилмайдиган товар бундан мустасно.
Агар олди-сотди шартномасида идиш ва ўраш ҳақида талаблар белгиланган бўлмаса, товар бундай товар учун одатдаги усулда, у бўлмаганда –– сақлаш ва транспортда ташишнинг оддий шароитларида бундай турдаги товарнинг сақланишини таъминлайдиган усулда идишга жойлаштирилиши ва (ёки) ўралиши лозим.
Агар қонунда белгиланган тартибда идиш ва (ёки) ўрашга нисбатан мажбурий талаблар назарда тутилган бўлса, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган сотувчи сотиб олувчига товарни ушбу мажбурий талабларга мос келадиган идишда ва (ёки) ўралган ҳолда топшириши шарт.
Идишга жойланиши ва (ёки) ўралиши лозим бўлган товар сотиб олувчига идишсиз ва (ёки) ўрамаган ҳолда ёхуд тегишли идишга жойламаган ва (ёки) тегишли даражада ўрамаган ҳолда топширилган тақдирда, агар олди-сотди шартномасидан, мажбурият моҳияти ёки товарнинг хусусиятидан бошқа ҳол келиб чиқмаса, сотиб олувчи сотувчидан товарни идишга жойлаштириш ва (ёки) ўрашни ёхуд тегишли бўлмаган идиш ва (ёки) ўрашни алмаштиришни талаб қилишга ҳақли. Сотувчига юқоридаги талабларни қўйиш ўрнига, сотиб олувчи унга сифати тегишли даражада бўлмаган товарни топширишдан келиб чиқадиган, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг 434-моддасида назарда тутилган талабларни қўйишга ҳақли. Мазкур ҳуқуқий нормага кўра, Сотиб олувчига сифати тегишли даражада бўлмаган товар сотилганида, агар унинг камчиликлари шартнома тузиш пайтида маълум қилинмаган бўлса, сотиб олувчи ўз хоҳишига кўра:
— худди шу маркадаги (моделдаги, артикулдаги) сифати тегишли даражада бўлган товарга алмаштиришни;
— харид нархини тегишинча қайта ҳисоблаган ҳолда бошқа маркадаги (моделдаги, артикулдаги) сифати тегишли даражада бўлган товарга алмаштиришни;
— товарнинг камчиликларини текинга бартараф этишни ёки сотиб олувчи ёхуд учинчи шахс томонидан товарнинг камчиликларини бартараф этиш учун қилинган харажатлар қопланишини;
— харид нархини мутаносиб равишда камайтиришни;
— кўрилган зарар ўрнини қоплаган ҳолда шартнома бекор қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Товар учун тўланган пул суммасини сотиб олувчига қайтариш вақтда сотувчи ундан товардан тўлиқ ёки қисман фойдаланганлиги, товар кўриниши йўқолганлиги ёки бошқа шунга ўхшаш ҳолатлар туфайли товар қиймати қанча пасайган бўлса, шунча суммани ушлаб қолишга ҳақли эмас.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Кучли иссиқда меҳнат қоидалари қандай?
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, кучли иссиқ шароитида меҳнат қилаётган айрим тоифадаги ходимларга иш куни давомида қўшимча танаффуслар берилиши мумкин. Шунингдек, иш берувчилар дам олиш учун қулай шароит яратиши ва зарур ҳолларда ходимларни масофавий ишга ўтказиши мумкин.
Ҳадя шартномасини бекор қилиш мумкинми?
Ҳадяни бекор қилишга суд тартибида йўл қўйилади.