Ҳуқуқ
09.09.2025
118
Судларга мурожаат қилиш учун давлат божи тўлашда ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмаларига қандай имтиёзлар бор?
«Давлат божи тўғрисида»ги қонунининг 8-9-10-моддасига асосан фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича судларда қуйидагилар барча даъволар бўйича давлат божини тўлашдан озод этилган:
• ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари;
• шунингдек уларнинг муассасалари;
• ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмалари.
Масалан, ушбу имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқи Тошкент шаҳар «ШАРОИТ ПЛЮС» ногиронлар жамоат бирлашмасида ҳам мавжуд.
Эслатма: Ногиронлиги бўлган шахсларга судларга алоҳида ўзлари мурожаат қилинган ҳолларда мазкур имтиёз қўлланилмайди.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг суд процесси давомида қандай имтиёзли ҳуқуқлари мавжуд?
Давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари ногиронлиги бўлган шахсларнинг мурожаатлар билан кириши учун, тергов ҳаракатларини амалга оширишда ёки жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича суд процессларида иштирок этиш чоғида сурдотаржимон хизматлари кўрсатилади.
Шунингдек, мазкур имтиёздан сурдотаржимон хизматидан судга мурожаат қилишнинг исталган босқичида фойдаланиш мумкин.
Эслатма: Таржимонлик хизматларидан фойдаланишда ҳам чиқимлар мавжуд. Бироқ, Фуқаролик процессуал кодексининг 135-моддасига асосланган ҳолда таржимонларга тўланиши керак бўлган суммани илтимоснома киритиб, судья томонидан илтимоснома қаноатлантирилиш орқали тўламаслик мумкин.
Муҳим: Ногиронлиги бўлган шахснинг факсимил имзоси — соғлиғининг ҳолатига кўра ўз қўли билан имзо қўйиш имкониятига эга бўлмаган ногиронлиги бўлган шахснинг имзосидир. Ногиронлиги бўлган шахслар вазият тақозо этганда ўз қўли билан қўйиладиган имзонинг ўрнини босадиган, махсус тайёрланган штампдан фойдаланиши мумкин.
Ногиронлиги бўлган шахслар номидан судда васийлари қатнашиши қандай тартибда амалга оширилади?
Фуқаролик процессуал кодексининг 65-моддасига асосан суд процессида тегишли ташкилотлар ёки васийларнинг қатнашишида барча имкониятлар берилади.
Судда вакилликни тасдиқлайдиган маълумот ва ишончномани тақдим қилиш кифоя.
Эслатма: Ногиронлиги бўлган шахс адвокатга ёки яқин қариндошига унинг манфаатларини ҳимоя қиладиган вакил сифатида судда қатнашиши учун нотариал тасдиқланган ишончнома бериш керак.
Қонунчиликка асосан бу ҳаракатни амалга ошириш учун ҳақ тўланиши керак. Лекин, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари, уларнинг муассасалари, ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмалари — барча нотариал ҳаракатлар бўйича давлат божини тўлашдан озод этилган.
Суд биноси қандай бўлиши лозим, яъни ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштирилган бўлиши лозимми?
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик Кодекси 10-моддасига мувофиқ “ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий инфратузилма обектларидан монеликсиз фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратиш” талаб қилинади. Биноларнинг ногиронлар учун мослаштирилган асосий стандартлари қуйидагилар:
• Бино ва иншоотларнинг кириш қисмида ўриндиқли аравачалардаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг кириши ва уларни эвакуация қилиниши учун (ер сатҳи ва ер остидан) пандуслар билан жиҳозланган бўлиши керак.
• Ўриндиқли аравачадаги ногиронлиги бўлган шахслар учун уларнинг иккинчи ва ундан юқори қаватларга, зал ҳамда ташриф хоналарига, шунингдек меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлган иш жойларига етиб олишларини таъминлаш учун лифтлар ва кўтариш мосламалари лойиҳаланиши керак.
Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.
Кафил бўлманг, кафансиз кетасиз
Фуқаролик кодексининг 292-моддаси мазмунига кўра, кафиллик – бошқа шахснинг мажбуриятини (тўлиқ ёки қисман) бажариш учун кредитор олдида жавобгарликни ўз зиммасига олишдир.
Иш ҳақингизни ундириб ололмаяпсизми?
Меҳнат кодексининг 244-моддасида, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш соҳасидаги асосий кафолатлар назарда тутилган.
Чет элда амалга оширилган жиноят учун Ўзбекистонда жазога тортиладими?
Баъзи ҳолларда эса фуқароларимиз хориж мамлакатларида турли жиноий ҳаракатларга қўл уриб қўйиш ҳолатлари кузатилмоқда.