Life Style
19.09.2026
408

Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига кўра, сотувчи истеъмолчиларнинг қизиқишини ошириш, сотувни кўпайтириш мақсадида маҳсулотларига нисбатан рағбатлантирувчи акция ва чегирмалар қўллаши мумкин.
Бунда сотувчи товарнинг чегирмагача бўлган нархини кўрсатган тақдирда, чегирма ҳисобланади, акс ҳолда чегирма ҳисобланмайди ва товар нархини арзонлаштириш сифатида баҳоланади. Чегирмада кўрсатилган чегирма нархгача бўлган нарх чегирма эълон қилингунга қадар охирги 30 кундаги энг паст нарх бўлиши лозим.
Шу билан бирга сотувчи сунъий равишда нархларни ошириб, кейинчалик арзонлаштирилган нархларни чегирма сифатида кўрсатиш орқали истеъмолчиларни чалғитиши тақиқланади.
Сотувчи ўз товарларига нисбатан чегирмаларни эълон қилишда товарлар ва нархлар ҳисобини юритишга, товарнинг охирги 30 кунда амалда бўлган нархларини қайд этиш ҳамда истеъмолчининг талабига кўра, мазкур маълумотларни тақдим этишга мажбур.
Сотувчи рағбатлантирувчи акция ўтказишда қуйидагиларга амал қилиши лозим:
рағбатлантирувчи акцияни эълон қилишда унинг шартлари, шу жумладан, рағбатлантирувчи акциянинг амал қилиш муддати, сотиб олиш шартлари, рағбатлантирувчи акцияга қўйиладиган товарлар номи, миқдори ва бошқа муҳим маълумотларни истеъмолчиларга аниқ ва тушунарли қилиб етказиши;
рағбатлантирувчи акция эълон қилингандан сўнг унинг шартларини ўзгартирмаслик, рағбатлантирувчи акцияга қўйиладиган товар нархи тўғрисида тўғри ва тушунарли маълумот бериши;
рағбатлантирувчи акция давомида таклиф этилаётган чегирма, бонус ва бошқа имтиёзлар ҳақиқатда амал қилишини таъминлаши шарт.
Сотувчи товарлар нархига нисбатан чегирма қўллашда нималарга эътибор қаратиши лозим?
чегирмани аниқ фоиз ёки сумма шаклида белгилаши ҳамда товар нархи осон ўқилишини таъминлаши;
истеъмолчининг талабига кўра, ҳар бир товар учун чегирма нархгача бўлган нарх тўғрисида аниқ маълумот тақдим этиши;
сотувчи товарнинг чегирма эълон қилингунга қадар охирги 30 кундаги энг паст нархини тасдиқловчи ҳужжатлар билан асослаши;
агарда чегирма нархда сотилиши назарда тутилган товар сони чекланган ёки мавсумий ёхуд маҳсулотларининг ҳолатига боғлиқ бўлса, бу ҳақида сотувчи истеъмолчиларни хабардор қилиши;
чегирма нархнинг амал қилиш муддати (бошланиш ва тугаш санаси) аниқ кўрсатилиши лозим.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.