currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларЧегарачи-ҳарбий хизматчининг турмуш ўртоғига пенсияга чиқишда қандай имтиёз бор?

Чегарачи-ҳарбий хизматчининг турмуш ўртоғига пенсияга чиқишда қандай имтиёз бор?

Ўзбекистон

calendar

20.03.2024

eye

204

Чегарачи-ҳарбий хизматчининг турмуш ўртоғига пенсияга чиқишда қандай имтиёз бор?

Пенсия жамғармаси бу каби саволга батафсил маълумот берди.

Турмуш ўртоғим чегара қўшинларида ҳарбий хизматчи. Улар билан яшаган ҳудудда ишлаш имкониятим бўлмади. Келажакда пенсияга чиқиш вақтимда менга қандай имтиёз берилади?

Пенсия жамғармаси бу каби саволга қуйидагича жавоб берди:

"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 37-моддасига мувофиқ, офицерлар таркибидан бўлган шахслар, пропоршиклар, мичманлар ва муддатдан ташқари хизмат ҳарбий хизматчилари ўз хизмат фаолиятлари давомида:

- турмуш ўртоқлари билан бирга яшаётган, лекин турмуш ўртоқлари учун хизмат қилинаётган ҳудудда ишлаш имконияти бўлмаслик ҳолатлари мавжуд.

Мана шундай ҳолатлардан келиб чиқиб, юқорида қайд этилган ҳарбий хизматчилар турмуш ўртоқларининг эрлари билан яшаган вақтлари пенсияга чиқишларида меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади.

Шунингдек, қонунга мувофиқ, ушбу давр 10 йилдан ошмаслиги белгиланган.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 198

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 329

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 118

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 559

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.

Мавзуга доир янгиликлар: