currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЧернобиль ҳалокатидан зиён кўрганлар ижтимоий ҳимоя қилинади

Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрганлар ижтимоий ҳимоя қилинади

Ҳуқуқ

calendar

07.04.2026

eye

31

Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрганлар ижтимоий ҳимоя қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 апрелдаги "Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш ҳақида"ги Қарори билан Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларга бериладиган ҳақ-ҳуқуқлар, компенсация пули ва имтиёзлар рўйхати тасдиқланган.

Мазкур қарорнинг амал қилиши Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларнинг қуйидаги тоифаларига татбиқ этилади. Улар қуйидагилар:

1) Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль ҳалокати сабабли ногиронлиги бўлган шахс бўлиб қолганлардан:

а) Чернобиль АЭСда ишлаган ёки ҳалокат натижасида зарарланган зонада ҳалокат оқибатларини тугатиш ишларида иштирок этган (шу жумладан, вақтинча ишга юборилган ёки хизмат сафарига жўнатилган) шахслар;

б) махсус йиғинларга чақирилган ва ҳалокат оқибатларини тугатиш билан боғлиқ зарарланган зонадаги ишларни бажаришга жалб этилган ҳарбий хизматчилар* ва ҳарбий мажбуриятли шахслар;

* Шу жойда ва бундан кейин бу тоифага қуйидагилар киради: СССР Қуролли Кучлари, СССР Давлат хавфсизлиги комитети қўшинлари ва органлари, ички ва темир йўл қўшинлари ва бошқа ҳарбий тузилмалардаги ҳақиқий муддатли хизматдаги офицерлар состави, прапоршиклар, мичманлар, муддатдан ташқари хизматда бўлган ҳарбий хизматчилар, ҳарбий хизматчи аёллар, сержант ва оддий составдагилар.

2) 1986-1987 йилларда Чернобиль ҳалокати оқибатларини тугатиш бўйича зарарланган зонада ишлаган ёки шу йиллар давомида АЭСдан фойдаланиш ва бошқа юмушларни бажарган (шу жумладан, вақтинча ишга юборилган ёки хизмат сафарига жўнатилган) шахслар, шунингдек, жойлашиш ўрни ва бажараётган вазифасидан қатъи назар, махсус йиғинларга чақирилган ва ҳалокат оқибатларини тугатиш билан боғлиқ бу даврдаги ишларни бажаришга жалб қилинган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахслар, шунингдек, 1986-1987 йилларда зарарланган зонада хизмат вазифасини ўтаган ички ишлар органларининг бошлиқлар ва оддий составидаги шахслар;

3) 1988-1989 йилларда Чернобиль ҳалокати оқибатларини тугатиш бўйича зарарланган зонада ишлаган ёки шу йиллар давомида АЭСдан фойдаланиш ва бошқа юмушларни бажарган (шу жумладан, вақтинча ишга юборилган ёки хизмат сафарига жўнатилган) шахслар, шунингдек, жойлашиш ўрни ва бажараётган вазифасидан қатъи назар, махсус йиғинларга чақирилган ва ҳалокат оқибатларини тугатиш билан боғлиқ бу даврдаги ишларни бажаришга жалб қилинган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахслар, шунингдек, 1988-1989 йилларда зарарланган зонада хизмат вазифасини ўтаган ички ишлар органларининг бошлиқлар ва оддий составидаги шахслар.

 

Мазкур Рўйхатнинг I бўлими 1-бандида кўрсатилган шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) дори-дармонларни бепул олиш (врачларнинг рецепти бўйича), ҳар йилги санаторий ва курортда бепул даволанишни таъминлаш ёки курорт йўлланмаси ўртача қиймати миқдорида компенсация пулларини олиш, турар жойдан даволаниш, диспансерлик, амбулатория ёки клиник кузатув жойигача транспортда бепул (таксидан ташқари) бориш ва келиш;

2) ясама тишларни бепул тайёрлаш ва тузатиш (қимматбаҳо металлдан тайёрланган ясамалар бундан мустаснодир);

3) меҳнатга вақтинча лаёқатсизлиги туфайли, узлуксиз иш фаолиятидан қатъи назар, ойлик маошининг 100 фоизи миқдорида нафақа олиш;

 

4) меҳнатга вақтинча лаёқатсизлиги туфайли сурункасига 4 ойгача ёки календарь йилда 5 ойгача нафақа олиш, агар улар ишловчи ногиронлиги бўлган шахслар бўлиб ҳисоблансалар;

5) имтиёзлилар орасида турар жой шароитини яхшилашга муҳтож деб топилган тақдирда устун даражада турар жой майдони ёки алоҳида хона кўринишидаги қўшимча турар жой майдони билан таъминланиш;

7) давлат турар жой фондидаги ўзлари яшаб турган турар жойларни текинга шахсий мулк қилиб олиш;

8) тиббий кўрсатмаларга биноан кам иш ҳақи тўланадиган ишга ўтказилганда олдинги иш ҳақи билан янги жойдаги иш ҳақи ўртасидаги фарқни олиш. Бу фарқ иш қобилияти тиклангунга ёки ногиронлик белгилангунга қадар корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тўланади;

9) Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида касалланганлиги ёки шикастланганлиги сабабли қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган ҳақиқий етказилган зарарни қоплайдиган миқдорда ногиронлик пенсияси тайинланади.

Юқоридаги сабабларга кўра боқувчисидан ажраб қолган ҳолларда оила аъзоларига меҳнатга қобилиятсиз ҳар бир оила аъзоси учун пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида пенсия тўланади. Фуқароларнинг хоҳишига кўра пенсия зарарланган зонада ишлаган вақтидаги иш ҳақи бўйича ҳисоблаб чиқарилади.

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 337

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
795

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


14-март 2026, 09:26
763

Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?

Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.


18-март 2026, 09:11
744

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.