currencies image

12 904,51 UZS

33,42

usd

currencies image

14 575,64 UZS

89,50

eur

currencies image

161,99 UZS

0,89

ru



АсосийЯнгиликларЧет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар давлатимиз ҳудудидан маъмурий тарзда қандай чиқариб юборилади?

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар давлатимиз ҳудудидан маъмурий тарзда қандай чиқариб юборилади?

Life Style

calendar

24.05.2025

eye

37

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар давлатимиз ҳудудидан маъмурий тарзда қандай чиқариб юборилади?

Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарор унинг ижросини амалга оширувчи органлар томонидан ижро этилади.

Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорни ижро этиш мазкур шахслар қайси чет давлат ҳудудига чиқариб юборилаётган бўлса, ўша чет давлатнинг ҳокимият вакилига уларни расмий равишда топшириш ёхуд чиқариб юборилаётган шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан назорат остида мустақил равишда чиқиб кетиши йўли билан амалга оширилади.

Агар чиқариб юборилаётган шахсни чет давлат вакилига топшириш Ўзбекистон Республикасининг мазкур давлат билан тузилган шартномасида назарда тутилмаган бўлса, чиқариб юбориш Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари томонидан белгиланадиган жойда амалга оширилади.

Чет эл фуқаросини ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктидан чиқариб юбориш тўғрисида мазкур шахс қайси чет давлат ҳудудига (ҳудуди орқали) чиқариб юборилаётган бўлса, ўша чет давлатнинг ҳокимият вакиллари, агар Ўзбекистон Республикасининг ушбу давлат билан тузилган шартномасида назарда тутилган бўлса, хабардор қилинади.

Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорни ижро этиш далолатнома билан расмийлаштирилади.

Улашиш: