Ҳуқуқ
28.01.2026
664

Бугунги кунда интернет тармоғи орқали кўрсатилаётган электрон хизматлар ҳажми тобора ортиб бормоқда. Хусусан, мобиль иловалар, онлайн платформалар, дастурий маҳсулотлар, реклама хизматлари ҳамда булутли сервислар орқали чет эл компаниялари Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хизмат кўрсатмоқда.
Солиқ кодексининг 280-моддасига мувофиқ, бундай хизматлардан олинадиган даромадлар белгиланган тартибда солиққа тортилади.
Мазкур нормага кўра, жисмоний шахсларга электрон шаклдаги хизматларни реализация қилиш бўйича айланма солиқ солиш объекти ҳисобланади. Яъни хизмат кўрсатиш натижасида келиб тушган тушум солиқ мажбуриятини юзага келтиради.
Солиқ базаси хизматларнинг уларни реализация қилишнинг ҳақиқий нархларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Бунда солиқ суммаси ҳисобга олинган ҳолдаги умумий қиймат асос қилиб олинади. Демак, ҳисоб-китоблар реал тушумга таянилган ҳолда амалга оширилади.
Ушбу фаолият бўйича солиқ даври этиб бир чорак белгиланган. Шу сабабли солиқ ҳисоботи ҳар уч ой якунлари бўйича тақдим этилади ва солиқ мажбуриятлари шу давр кесимида бажарилади.
Солиқ базасини аниқлашда хизмат кўрсатилган сана эмас, балки тўлов ёки қисман тўлов келиб тушган вақт асос қилиб олинади. Яъни маблағлар қайси даврда қабул қилинган бўлса, ўша чорак учун солиқ ҳисобланади.
Агар хизматлар қиймати чет эл валютасида ифодаланган бўлса, у Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов келиб тушган ойнинг охирги кунида белгиланган расмий курси бўйича миллий валютага қайта ҳисобланади.
Шунингдек, агар ушбу операциялар бўйича солиқни ҳисоблаб чиқариш мажбурияти солиқ агентига юклатилмаган бўлса, чет эл юридик шахслари солиқни мустақил равишда ҳисоблаб чиқаради ва бюджетга тўлайди.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон ҳудудида электрон хизматлар кўрсатиш орқали даромад олаётган чет эл компаниялари ҳам миллий солиқ қонунчилиги талабларига риоя этиши шарт. Бу эса рақамли иқтисодиёт соҳасида адолатли ва шаффоф солиқ тизимини таъминлашга хизмат қилади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.