currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларНикоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Life Style

calendar

08.01.2026

eye

66

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

«Нотариуслар томонидан никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби тўғрисида»ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Никоҳ шартномаси институти оилавий-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, эр-хотиннинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларини олдиндан белгилаб қўйиш имконини беради. Ўзбекистон Республикасида никоҳ шартномаларини расмийлаштириш ва уларни қонуний кучга киритишда нотариуслар ҳал қилувчи ўрин тутади. Шу нуқтаи назардан, «Нотариуслар томонидан никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низом» мазкур жараённинг ҳуқуқий, ташкилий ва процессуал асосларини белгилаб беради.

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси, «Нотариат тўғрисида»ги Қонун ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ қабул қилинган. У никоҳ шартномасини тасдиқлашда нотариусларнинг ваколатлари, мажбуриятлари ва ҳаракатлар кетма-кетлигини аниқ белгилаб, ҳуқуқий аниқликни таъминлайди.

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.

Мурожаатчи ҳужжатни расмийлаштириш учун нотариал идорага ўзи келиб мурожаат қилади ёки my.gov.uz ёхуд E-notarius.uz ахборот портали орқали рўйхатдан ўтади. Нотариус эса фуқаронинг шахсига аниқлик киритади.

Шартномани тасдиқлашда нотариус қуйидагиларни аниқлайди:

— тарафларнинг никоҳ ёшига етганлигини;

— тарафлар ўртасида никоҳ тузилган ёки тузилмаганлигини;

— улардан бирининг бошқа шахс билан никоҳи қайд этилмаганлигини;

— илгари шартнома тузилмаганлигини.

Тўловлар амалга оширилиб, шартнома лойиҳаси тўлиқ тайёр бўлгандан сўнг, тарафлар шартномани имзолаш учун нотариус ҳузурига бир вақтда таклиф қилинади ва ҳужжатнинг барча нусхаларини фамилияси, исми ва отасининг исмини тўлиқ ёзиб нотариус иштирокида шахсан имзолайдилар.

Нотариус қуйидаги ҳолларда нотариал ҳаракатни амалга оширишни уч иш кунида рад этади, агар:

— бундай ҳаракатни амалга ошириш қонунга зид бўлса;

— муомалага лаёқатсиз фуқаро ёхуд зарур ваколатлари бўлмаган вакил нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган бўлса;

— шартнома қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса;

— нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун зарур ҳужжатлар қонунчилик талабларига мувофиқ бўлмаса.

Нотариус нотариал ҳаракатни амалга ошириш тўғрисидаги мурожаати рад этилган шахснинг илтимосига биноан рад этиш сабабини ёзма равишда баён этиши ва рад этиш устидан шикоят қилиш тартибини тушунтириб бериши лозим.

Тил ва таржима тартиби

Нотариал ҳаракатлар давлат тилида амалга оширилади, аммо фуқаролар талабига кўра, матн рус тилида ёки имкон бўлса бошқа мақбул тилда берилиши мумкин. Агар шартнома тараф(лар) тушунмаган тилда тузилса, матн нотариус ёки тарафлар таклиф этган таржимон томонидан оғзаки таржима қилиниши мумкин. Таржимон ҳақидаги маълумотлар ҳужжатда акс эттирилиб, у нотўғри ёки ёлғон таржима учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилади.

 

Низомнинг амалий аҳамияти

Мазкур Низом амалиётда:

  • эр-хотин ўртасидаги мулкий низоларнинг олдини олиш;
  • суд амалиётида аниқ ва далилланган ҳужжат сифатида никоҳ шартномасининг эътироф этилишини таъминлаш;
  • нотариал амалиётда ягона ва барқарор ёндашувни шакллантиришга хизмат қилади.

Шу билан бирга, Низом фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, оилавий муносабатларда ҳуқуқий маданиятни шакллантиришга ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Хулоса қилиб айтганда, «Нотариуслар томонидан никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низом» оилавий ҳуқуқ муносабатларини тартибга солишда муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. У никоҳ шартномасининг қонуний, адолатли ва ихтиёрий асосда тузилишини таъминлаб, эр-хотиннинг мулкий манфаатларини ҳимоя қилишда самарали механизм вазифасини бажаради.

Гулниҳол Умарова,
«Адолат» МҲАМ ходими

 

Улашиш:

Бошқалар

13-декабр 2025, 07:44
613

Аттестациядан неча марта ўта олмаган педагог билан меҳнат шартномаси бекор қилинади?

Мазкур Низомнинг 4-бандига асосан, педагог кадрлар учун мажбурий аттестация ҳар беш йилда бир марта ўтказилади.


10-декабр 2025, 12:52
476

Фуқаролар тўлаган солиғи қайси йўналишларга ишлатилганини билиб боради

Давлат солиқ тизимини янгилаш, фуқаролар ва тадбиркорларга қулай муҳит яратиш бўйича кўп ислоҳотлар қиляпти.


18-декабр 2025, 04:25
459

Фуқаролар қанча миқдорда нақд пулларни чет элга олиб чиқиш мумкин?

Белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишига йўл қўйилмайди.


19-декабр 2025, 03:34
436

ФҲДЁ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?

ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларига ҳисобот бериши шарт.