currencies image

12 736,48 UZS

21,17

usd

currencies image

14 193,53 UZS

74,63

eur

currencies image

137,60 UZS

0,45

ru



АсосийЯнгиликларЧет элга ишлашга кетган шахсларнинг болаларига "бола пули" берилмайдими?

Чет элга ишлашга кетган шахсларнинг болаларига "бола пули" берилмайдими?

Ҳуқуқ

calendar

27.09.2024

eye

72

Чет элга ишлашга кетган шахсларнинг болаларига "бола пули" берилмайдими?

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, агар электрон ахборот алмашинуви орқали олинган маълумотларда чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолият турини амалга оширувчи оила аъзоларидан пул ўтказмалари миқдори аниқланмаса ёки ўтказмалар миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки баравари миқдоридан кам бўлса, у ҳолда оиланинг бир ойлик ўртача жами даромадини аниқлаш учун оиланинг чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи оила аъзосига даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки баравари (ҳозирги кунда 2 100 000 сўм) миқдорига тенг бўлган бир ойлик ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади деб кўрсатилган.

Турмуш ўртоғингиз чет давлатга кетган бўлса ва болалар нафақаси олиш учун берган аризангиз бўйича Сизларни оилавий ҳолатингиз ўрганилаётган вақтда  турмуш ўртоғингиз томонидан Сизларга пул ўтказмалари ўтказилганлигини аниқлашнинг имкони бўлмаса ёки ўтказма миқдори юқоридаги 2 100 000 сўмдан кам бўлса, демак турмуш ўртоғингизга 2 100 000 сўм миқдорида норматив даромад ёзилади. Турмуш ўртоғингизга ёзилган мазкур норматив даромад ва оилангизни бошқа даромадларини қўшиб хисоблаганда киши бошига минимал истеъмол ҳаражатлари миқдори (ҳозирги кунда 648 000 сўм) дан ошиб кетмаса шундагина Сизларга болалар нафақаси берилиши мумкин.

 Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахсларга МҲТЭКМнинг 2 баравари миқдори (2 100 000 сўм)да норматив даромад ёзилади. Чет элга ишлашга кетган шахс ҳам ўзини ўзи банд қилган деб ҳисобланади ва шундан келиб чиқиб бошқа даромадлар ҳисоб-китобини чиқариб, болалар нафақаси берилиши ёки йўқлигини билиб олса бўлади. Чет элга ишлашга кетган шахснинг чет давлатда бўлганлигини болалар нафақасига бошқача таъсири йўқ.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 333

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
4 542

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
1 647

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


30-август 2024, 09:36
1 380

Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кучайтирилади

Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.