Ҳуқуқ
11.09.2026
301

Президент Шавкат Мирзиёев 9 сентябр куни «Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни имзолади.
Қонунга кўра, фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузадиган, шовқиннинг йўл қўйиладиган даражасидан юқори бўлган товушларга чеклов белгиланади. Бундай шовқинларга турар жойларда маиший фаолият, қурилиш майдонларидаги ишлар, қурилиш техникаси ва транспорт воситалари, шунингдек турли транспортларнинг ҳаракати натижасида юзага келадиган шовқинлар киради.
Белгиланган тартибга кўра, иш кунлари соат 23:00 дан 07:00 гача, дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунлари эса 22:00 дан 09:00 гача шовқиннинг йўл қўйиладиган даражасидан ортиқ товуш чиқариб, фуқаролар осойишталигини бузишга йўл қўйилмайди.
Шунингдек, шовқиннинг йўл қўйиладиган даражаси одамни сезиларли даражада безовта қилмайдиган ва инсон организмининг функсионал тизимлари ҳамда шовқинга сезгир аъзоларида жиддий ўзгаришларга олиб келмайдиган даража сифатида белгиланган. Унинг аниқ мезонлари санитария қоидалари ва нормалари асосида белгиланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланди.
Шовқиннинг зарарли таъсири оқибатида етказилган зарар учун суд тартибида компенсация ундирилиши мумкин. Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгач кучга киради.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.