Тармоқда нима гап?
22.12.2025
371

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 декабрдаги қарори билан тасдиқланган “Камбағал оила аъзоларига ўрмон фонди ерларида экилган дарахтлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра, Камбағал оила аъзоларига ўрмон фонди ерларида экилган ва парваришланган ҳар 100 та дарахт учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида субсидия ажратилади.
Талабгор ўрмон хўжалиги ташкилоти томонидан тайинланган масъул ходим (мураббий) тавсия ва кўрсатмаларига асосан танланган майдонда ерни тайёрлайди, дарахт кўчатларини 1 мавсум давомида экади ва парваришлайди.
Мураббий туман (шаҳар) экология бўлими билан биргаликда талабгор томонидан экилган дарахт кўчатларини жойига чиққан ҳолда далолатнома ва фотоҳисобот асосида қабул қилиб олади.
Туман (шаҳар) экология бўлими томонидан “Экофаол фуқаро” платформасида ҳар бир талабгор учун шахсий кабинет очилиб, унга экилган дарахт кўчатлари тўғрисидаги маълумотлар киритиб борилади. Киритилган маълумотлар туман (шаҳар) экология бўлими томонидан 5 иш куни ичида тасдиқланади ёки тасдиқланиши рад этилади.
Туман (шаҳар) экология бўлими экилган дарахт кўчатлари сонига мутаносиб равишда субсидиянинг 50 фоизини талабгорга тўлаб бериш учун Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаларига талабнома юборади.
Экология бошқармалари субсидия маблағларини 5 иш куни мобайнида талабгорнинг банк картасига ўтказиб беради.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.
Уй ҳайвонларини идентификация қилиш: муҳим 10 маълумот
Ҳайвонларни идентификация қилиш тизими — шунчаки бирка тақиш ёки рақам бериш эмас.
Муддатли тўловга оид талаблар: нималар ўзгарди?
Муддатли тўлов хизмати шартномаси бўйича истеъмолчининг мажбуриятининг энг кўп муддати 12 ой этиб белгиланди.