Ҳуқуқ
08.09.2026
320

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, яшил ҳудудларни асраш ва дарахтларни ноқонуний кесишнинг олдини олиш қонунчиликда алоҳида аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 79-моддаси дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни ноқонуний равишда кесиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш учун маъмурий жавобгарликни белгилайди.
Дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаваков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш:
▪️фуқароларга — БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача;
▪️мансабдор шахсларга — БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ўз ҳудудида бино, иншоот ёки бошқа объектларни қуриш ва реконструкция қилиш вақтида белгиланган талабларни бузиб, кимёвий ёки биологик воситалар орқали дарахтлар ва бошқа ўсимликларни қасддан шикастлантириш, пайҳон қилиш ёки йўқ қилиш ҳам жавобгарликка сабаб бўлади.
Бундай ҳолатда:
▪️фуқароларга — БҲМнинг 35 бараваридан 50 бараваригача;
▪️мансабдор шахсларга — БҲМнинг 60 бараваридан 75 бараваригача миқдорида жарима солинади.
Агар шахс мазкур ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида яна шу каби ҳуқуқбузарликни такрор содир этса, жавобгарлик янада кучаяди.
Бунда:
▪️ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли ёки ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёси мусодара қилиниши мумкин;
▪️фуқароларга — БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача;
▪️мансабдор шахсларга — БҲМнинг 75 бараваридан 100 бараваригача жарима солинади.
Шунингдек, айрим ҳолатларда 15 суткагача маъмурий қамоқ ҳам қўлланилиши мумкин.
Юридик шахсларга тегишли ёки уларга бириктирилган ҳудудларда дарахтларни муҳофаза қилиш ва сақлаш бўйича қонунчиликда белгиланган чораларни кўрмаслик ҳам жавобгарликка сабаб бўлади.
Бундай ҳолатда мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача жарима солинади.
Дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесиш, кундаваков қилиш, шикастлантириш ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳам қонунга хилоф ҳисобланади.
Бу ҳолат учун мансабдор шахсларга БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача миқдорда жарима солинади.
Зиёвуддин Намозов,
журналист
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.