currencies image

12 920,16 UZS

13,00

usd

currencies image

14 681,18 UZS

38,05

eur

currencies image

158,61 UZS

0,33

ru



АсосийЯнгиликларДавлат сирлари соҳасини давлат томонидан тартибга солиш ва маълумотларни махфийлаштириш асослари

Давлат сирлари соҳасини давлат томонидан тартибга солиш ва маълумотларни махфийлаштириш асослари

Ҳуқуқ

calendar

29.04.2025

eye

163

Давлат сирлари соҳасини давлат томонидан тартибга солиш ва маълумотларни  махфийлаштириш асослари

Махфийлик даражалари ва махфийлик грифлари

Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар махфийлигининг қуйидаги учта даражаси ва ушбу даражаларга мувофиқ бўлган мазкур маълумотларни ташувчилар учун махфийлик грифлари белгиланади:

махфийликнинг биринчи даражаси — “Алоҳида аҳамиятли”;

махфийликнинг иккинчи даражаси — “Мутлақо махфий”;

махфийликнинг учинчи даражаси — “Махфий”.

Давлат аҳамиятига эга бўлган сирни ташкил этувчи маълумотларга “Алоҳида аҳамиятли” ёки “Мутлақо махфий” махфийлик грифларидан бири берилади.

Хизмат сирини ташкил этувчи маълумотларга “Мутлақо махфий” ёки “Махфий” махфийлик грифларидан бири берилиши мумкин.

Давлат сирлари жумласига киритилмаган маълумотлар учун юқорида кўрсатилган махфийлик грифларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни махфийлаштириш муддатлари қанча?

Маълумотларни давлат сирлари жумласига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан тегишли маълумотлар махфийлаштирилган ҳисобланади.

Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни махфийлаштириш муддати давлат аҳамиятига эга бўлган сир учун — 30 йилдан ва хизмат сири учун — 10 йилдан ошмаслиги керак.

Қайси турдаги маълумотлар махфийлаштирилмайди?

▪️ фавқулодда вазиятлар ҳамда фуқароларнинг ҳаётига, соғлиғига ва хавфсизлигига таҳдид солувчи бошқа ҳоллар ҳамда уларнинг оқибатлари тўғрисидаги, шунингдек табиий офатлар, уларнинг расмий прогнозлари ва оқибатлари ҳақидаги маълумотлар;

▪️ экологиянинг, соғлиқни сақлашнинг, санитария, демография, таълим, маданиятнинг, тиббий хизмат кўрсатишнинг, ижтимоий таъминотнинг ва қишлоқ хўжалигининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар;

▪️ жиноятчиликнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар;

▪️ Ўзбекистон Республикасининг макроиқтисодий кўрсаткичлари, Давлат бюджети параметрлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳақидаги жамланма статистика маълумотлари;

▪️инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг бузилишлари тўғрисидаги маълумотлар;

▪️давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан қонунчиликнинг бузилишлари ҳақидаги маълумотлар;

▪️ фойдаланилиши, тарқатилиши ва тақдим этилиши қонун билан чекланмаган бошқа маълумотлар.

Қандай асослар билан маълумотлар махфийликдан чиқарилади?

Маълумотларни махфийликдан чиқариш асослари қуйидагилардан иборат:

➖Ўзбекистон Республикаси томонидан Ўзбекистон Республикасида давлат сирларини ташкил этувчи айрим маълумотларни алмашиш бўйича халқаро мажбуриятларни қабул қилиш;

➖давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни бундан буён ҳимоя қилиш объектив ҳолатлар ўзгариши натижасида мақсадга мувофиқ эмас деб топилиши;

➖Ўзбекистон Республикасида махфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхатига ўзгартириш ёки қўшимча киритилиши;

➖давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг махфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлари рўйхатига ўзгартириш ёки қўшимча киритилиши;

➖давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни махфийлаштириш муддати тугаши.

Улашиш:

Бошқалар

1-апрел 2025, 09:31
1 545

2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.


9-апрел 2025, 11:26
1 377

Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.


3-апрел 2025, 11:04
1 353

Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?

Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.


16-апрел 2025, 07:21
1 074

Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади

Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.