currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларДавлат таълим ва тиббиёт муассасалари боғларини хусусийлаштириш тақиқланади

Давлат таълим ва тиббиёт муассасалари боғларини хусусийлаштириш тақиқланади

Ҳуқуқ

calendar

18.11.2026

eye

44

Давлат таълим ва тиббиёт муассасалари боғларини хусусийлаштириш тақиқланади

Давлатга қарашли барча таълим ва тиббиёт масканлари балансидаги боғлар ва ер майдонларини хусусийлаштириш тақиқланиши кутилмоқда. Президент фармони билан, 2027 йил 20 январга қадар бу ҳақдаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш топшириғи берилди.

Ўзбекистонда давлатга қарашли барча таълим ва тиббиёт ташкилотлари ҳудудида жойлашган ва уларнинг балансидаги боғлар ҳамда ер майдонларини хусусийлаштириш тақиқланиши кўзда тутилмоқда.

2027 йил 20 январга қадар бу ҳақдаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши керак.

Бу вазифа – президентнинг 11 ноябр кунги фармони билан тасдиқланган инсон қадрини юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурига киритилди.

Дастурда келтирилишича, таълим ва тиббиёт масканларига тегишли боғларнинг хусусийлаштирилишини тақиқлаш орқали “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси янги босқичга олиб чиқилади.

Улашиш: