Life Style
20.04.2026
485

Савол: Агар декрет яна декретга уланса ҳам кейинги фарзанд учун суюнчи пули ва декрет таътили пулини асосий ишхона тўлаб берадими?
Ўзбекистон Республикасида аёлларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, айниқса оналик ва болаликни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатида муҳим ўрин тутади. Хусусан, ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳамда бола парвариши билан боғлиқ ижтимоий тўловлар аёл ходимлар учун кафолатланган ҳуқуқлардан ҳисобланади. Кўп учрайдиган ҳолатлардан бири – биринчи декрет таътили тугамасдан туриб, иккинчи фарзанд учун яна декретга чиқиш ҳолатидир. Бундай вазиятда ходиманинг ижтимоий таъминотга бўлган ҳуқуқлари, жумладан, суюнчи пули ва ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини ким томонидан ва қай тартибда тўланиши масаласи алоҳида ҳуқуқий таҳлилни талаб қилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрда қабул қилинган 796-сон қарорига мувофиқ, ҳозирда ходимларга “декрет пули”, яъни ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси иш берувчи томонидан эмас, Давлат ижтмоий суғуртаси жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Энди декрет декретга уланган ҳолатларда нафақа тўланиши масаласига тўхталадиган бўлсак, юқорида келтирилган қарорга асосан, ходимга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича такрорий нафақа тайинлаш зарурияти вужудга келганда, иш ҳақи ҳисобланган ойлар сони 3 ойдан кам бўлса, ўртача иш ҳақи миқдорига нисбатан 0,5 коэффициент қўлланилади.
Яъни агар ходим декретни декретга улайдиган бўлса, унга ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи мидорида нафақа тўланади. Бироқ, ходим декрет таътилидан қайтиб, 3 ойдан 6 ойгача ишлаган бўлса, унга ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи миқдорида, агар 6 ойдан кўп ишласа, 100 фоизи миқдорида тўланади.
Хулоса қилиб айтганда, амалдаги меҳнат ва ижтимоий таъминот тўғрисидаги қонунчиликка кўра, агар ходима бир декрет таътилидан иккинчисига узлуксиз ўтса ҳам, у ўзининг асосий иш жойидаги ходим мақомини сақлаб қолади.
Лобар Розимова,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Топ-100 хорижий олийгоҳлар битирувчиларига ипотека имтиёзи: кимларга берилади ва қандай ишлайди?
Қарорга мувофиқ, мазкур давлат дастурининг субъектлари доираси қатъий белгиланган бўлиб, номзод бир вақтнинг ўзида айрим юридик фактлар (шартлар)га мувофиқ келиши талаб этилади.
Никоҳ шартномаси — оилавий барқарорлик ва ўзаро ишонч кафолати
Замонавий жамиятда ҳаёт суръати тезлашиб, инсонларнинг турмуш тарзи ҳам сезиларли даражада ўзгармоқда.