currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларДекретдан чиққан ходимни аттестацияга жалб қилса бўладими?

Декретдан чиққан ходимни аттестацияга жалб қилса бўладими?

Life Style

calendar

23.12.2025

eye

24

Декретдан чиққан ходимни аттестацияга жалб қилса бўладими?

Амалдаги қонунчиликка кўра, қуйидагилар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди:

— фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) даражасига ҳамда Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходим, доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган педагог кадрлар;

— педагогик фаолият бўйича уч йилдан кам бўлган иш стажига эга педагог кадрлар;

— ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

— ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

— педагогик фаолият билан шуғулланаётган уч ёшгача болалари бор аёллар;

— узоқ (уч ойдан ортиқ вақт мобайнида) даволанишни ўтаётган педагог кадрлар, улар даволанаётган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин олти ой давомида;

— республика ва чет эл давлатларига ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юборилган педагог кадрлар, улар чет элда бўлган даврда. Ушбу педагогларнинг малака тоифалари навбатдаги ташкил этиладиган малака синовларигача сақланади;

— ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартлар асосида рақобатлаша олмайдиган шахслар учун энг кам миқдордаги иш ўринларига захирага олиб ишга жойлаштирилган педагог кадрлар, бу иш жойларига қабул қилинган кундан бошлаб уч йил давомида.

Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мазкур бандда кўрсатилмаган бошқа педагог кадрлар ҳам навбатдаги мажбурий аттестациядан озод қилиниши мумкин.

Юқоридаги қоидадан кўришимиз мумкинки, декретдан чиққан ходимлар бир йил давомида аттестацияга жалб қилинмайди. Шу муддат ичида аттестацияга жалб қилиш ноқонуний ҳисобланади.

Улашиш: