currencies image

12 757,94 UZS

17,95

usd

currencies image

14 125,59 UZS

130,46

eur

currencies image

135,06 UZS

1,77

ru



АсосийЯнгиликларДэвид Кэмерон: "Олдимизда катта имкониятлар турибди. Улардан биргаликда фойдаланишимиз керак"

Дэвид Кэмерон: "Олдимизда катта имкониятлар турибди. Улардан биргаликда фойдаланишимиз керак"

Ўзбекистон

calendar

23.04.2024

eye

51

Дэвид Кэмерон: "Олдимизда катта имкониятлар турибди. Улардан биргаликда фойдаланишимиз керак"

Буюк Британия ташқи ишлар вазири, ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича давлат котиби Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга ташриф буюрди. “Газета.уз” унинг фикрлари билан бўлишди.

У Марказий Осиёнинг барча бешта давлатига ташриф буюраётган илк Буюк Британия ташқи ишлар вазири экани, Г7 давлатларидаги ҳамкасблари орасида бундай миқёсдаги ташрифни амалга оширганлар кўп эмаслигини қайд этган.

Британиялик вазир ҳамкорлик доирасида кўплаб ютуқларга эришилгани, хусусан, ўтган йилнинг ўзида Марказий Осиёдан Буюк Британияга махсус дастур бўйича ишлаш учун ўн минглаб мавсумий ишчилар боргани, Uzbekistan Airways ҳар ҳафта Лондонга бир нечта рейсларни амалга оширишига тўхталиб ўтган.

Кэмерон олдинга қадам ташлаш вақти келганини таъкидлаган.

Биз хавф ва ноаниқлик кучайган бир даврда яшаяпмиз. Катта геосиёсий рақобатлар дунёнинг ушбу қисмидаги мамлакатлар учун маълум бир муаммоларни келтириб чиқаради. Глобал технологик ва иқтисодий ўзгаришлар эса барчамиздан ёшларимизнинг фаровонлиги учун уларни керакли кўникмалар билан таъминлашимизни талаб қилмоқда, — дея қўшимча қилган Кэмерон.

Британиялик дипломат минтақадаги ривожланиш дастурларини уч баробарга оширилишини эълон қилди. Унинг таъкидлашича, бундан мақсад — биргаликда фуқаролар учун хавфсизроқ ва яхшироқ шароитлар яратишдир. Кэмерон ўзаро муносабатларни янги даражага олиб чиқиш учун учта устувор йўналиш ҳақида гапирар экан, биринчи бўлиб глобал тартибга урғу берди. У бутун дунёда ушбу тамойилларни ҳимоя қилиш учун биргаликда ишлашга чақирди.

Иккинчи йўналиш – иқтисодий ҳамкорлик, — дейди Кэмерон. 

У Буюк Британия кам углеродли, енергия тежамкорлиги баландроқ иқтисодиётлар учун зарур бўлган технология ва сармояларни жалб қилишда ёрдам бериши мумкинлигини айтган:

- Ташрифим чоғида минтақадаги юқори салоҳиятли компанияларга сармоя киритиш учун Марказий Осиёда фонд ташкил этилади. Биз Марказий Осиё компанияларини қўллаб-қувватламоқчимиз. Бунда Британия компаниялари ва тажрибаси муҳим рол ўйнайди.

Шунингдек, Кэмерон Британия университетларида чет элликларнинг ўқишини қўллаб-қувватловчи Чевенинг стипендиялари учун маблағ миқдорини икки баравар оширилиши ва келгуси уч йил давомида минтақа бўйлаб ривожланиш учун 50 миллион фунт стерлинг ажратилишини айтган.

Дипломатга кўра, фуқаролар, жумладан, аёллар ва қизлар учун таълим сифатини ошириш жамиятнинг тўлиқ салоҳиятини амалда қўллаш учун жуда муҳим.

Мен ушбу учта соҳани Ўзбекистон ҳукумати билан муҳокама қилишни интиқлик билан кутяпман. Тошкентга ташрифимдан ва бугунги Ўзбекистонни кўриш насиб қилганидан мамнунман. Олдимизда катта имкониятлар турибди. Биз улардан биргаликда фойдаланишимиз керак, — дейди британиялик дипломат.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 023

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 826

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 055

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 514

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.