Ўзбекистон
27.12.2023
1 363

ДХХнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан жойларда қонунбузилиши ҳолатларига чек қўйилди.
Жумладан, Мирзаобод туманидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган масъулияти чекланган жамият юристи логистика хизматлари кўрсатиш билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамият раҳбаридан 14 минг АҚШ доллари ва 12 млн. сўм олган вақтида қўлга олинган.
Аниқланишича, у вилоят прокуратураси томонидан мазкур масъулияти чекланган жамият раҳбарига нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида МЧЖнинг бекор қилинган гувоҳномасини тиклаш ва солиқ идоралари томонидан 1 млрд. 950 млн. сўм қўшилган қиймат солиғини олишга қўйилган таъқиқ масаласини ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган.
Тошкент шаҳрида эса, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги бош мутахассиси Мирзо Улуғбек туманида яшовчи фуқарога нисбатан ички ишлар органлари томонидан жиноят иши қўзғатмаслик масаласини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 6 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Шунингдек, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси катта инспектори фуқародан ноқонуний тарзда 4 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари томонидан ушланган.
Аниқланишича, у Жиноят Кодексининг 251 прим 1-моддаси 3-қисми билан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган маҳкумни Навоий шаҳридаги 11-сонли жазони ижро этиш муассасасидан Чирчиқ шаҳрида жойлашган 14-сонли жазони ижро этиш муассасасига кўчирилишида ёрдам беришини ваъда қилган.
Фарғонадаги ҳолатда эса Фарғона шаҳрида яшовчи, 1984 й.т. собиқ ҳарбий хизматчи ўзининг мансабдор танишлари ёрдамида маҳаллий фуқарони ички ишлар органлари тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?
Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.
Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситаларини олиб ўтиш тартиби қандай?
Шунинг учун уларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартиби оддий транспорт воситаларидан фарқ қилади.
Университет мансабдори, шифокор ва юрисконсульт пора билан ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳри, Фарғона, Наманган вилоятларида коррупция ва фирибгарликда гумонланган мансабдорларни қўлга олди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида яширин йўллар топилди
20 метр чуқурликда жойлашган ерости йўллардан товар-моддий бойликларни бир давлатдан бошқа давлатга олиб ўтишда фойдаланилган.
Самарқандда ҳоким ёрдамчиси, тютор ва яна бир шахс пора билан ушланди
Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Оқдарё тумани собиқ ҳокими $200 минг пора билан қўлга олинди
У ички ишлар органларининг собиқ ходими билан ўзаро тил бириктириб, тадбиркордардан катта миқдоржа пул олмоқчи бўлган.