currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларДХХ: сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди

ДХХ: сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди

Ўзбекистон

calendar

13.03.2024

eye

53

ДХХ: сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Пастдарғом туманида яшовчи, 1999 й.т. фуқаро Хитой давлатида ишлаб чиқарилган 3600 дона “S-Gen” номли дори воситаларини 46 млн. сўмга сотган вақтида ушланди.

Шунингдек, ундан мазкур дориларнинг гўёки давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги сохта мувофиқлик сертификати ҳам ашёвий далил сифатида олинди.  

Бундан ташқари, унинг яшаш хонадонидан сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 240 дона “ViVaNarin” номли дори воситаси ҳам процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса Қўқон шаҳрида яшовчи, 1989 й.т. фуқаро умумий қиймати 121 млн. 800 минг сўмлик, 2400 дона “Ампициллин”, 1600 дона “Инфера”, 1600 дона “Ферровелл железа гидроксид сахарозный комплекс” ва 125 дона “Гонадотропин хорионический” номли дори воситаларини Наманган шаҳридаги дорихоналарга юбормоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасининг хулосасига кўра, ушбу дорилар – дори воситалари ва тиббий буюмлар Давлат реестрига рўйхатга олинмаганлиги ҳамда Сертификатлаштириш идоралари томонидан мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаганлиги ва сақлаш шароитига амал қилинмаганлиги боис, уларни республика ҳудудида сотиш, ташиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланади.  

Таъкидлаш лозимки, мазкур шахс муқаддам шу турдаги жиноятни содир этганлиги учун 2023 йил Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 165-1-моддаси билан жарима жазосига тортилган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 186-3-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 239

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 414

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 127

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


13-сентябр 2024, 07:23
1 356

Контракт суммасидан 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олиш тартиби қандай?

Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига кўра, олий таълим ташкилотларида ўқиш мақсадида ўзингиз, фарзандингиз, йигирма олти ёшга тўлмаган турмуш ўртоғингиз учун тўлайдиган даромадларингизга солиқ солинмайди. Мазкур имтиёз банклардан олган таълим кредитларингизни (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларга нисбатан ҳам қўлланилади.

Мавзуга доир янгиликлар: