Ўзбекистон
09.04.2026
33

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 283-моддасига мувофиқ, қон ва унинг таркибий қисмларини топширган ходимлар учун бир қатор муҳим ижтимоий кафолатлар белгиланган. Ушбу норма нафақат донорлик фаолиятини рағбатлантиришга, балки ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳам хизмат қилади.
Аввало, иш берувчи ходимни тиббий текширувдан ўтиш ҳамда қон топшириш куни тиббиёт муассасасига монеликсиз юбориши шарт. Бу жараёнда ходимнинг иш жойи сақланади ва унга ҳеч қандай тўсқинлик қилинмаслиги лозим.
Агар ходим иш берувчи билан келишган ҳолда қон топширган куни ишга чиққан бўлса, унга ўз хоҳишига кўра бошқа дам олиш куни берилади. Бироқ, зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларида ишловчи ходимлар учун бундай ҳолатга йўл қўйилмайди, яъни улар қон топширган куни ишламаслиги керак.
Шунингдек, агар донорлик дам олиш кунлари, байрам кунлари ёки йиллик меҳнат таътили даврига тўғри келса, ходимга яна қўшимча дам олиш куни берилади. Бу ходимнинг саломатлигини тиклаш ва меҳнатга лаёқатини сақлаш учун муҳим ҳисобланади.
Қон топширган ҳар бир кундан кейин донор ходимга алоҳида дам олиш куни берилади. Ходимнинг хоҳишига кўра, ушбу кун йиллик меҳнат таътилига қўшилиши ёки йил давомида бошқа қулай вақтда фойдаланилиши мумкин.
Энг муҳим жиҳатлардан бири шундаки, ходим тиббий текширув ва қон топшириш кунларида, шунингдек берилган дам олиш кунларида ўртача иш ҳақи сақланади. Бу эса донорлик фаолияти туфайли ходимнинг даромади камайиб кетмаслигини таъминлайди.
Донорлик факти эса тегишли равишда тасдиқланиши лозим. Бунинг учун қон хизмати томонидан берилган маълумотнома ёки бошқа расмий ҳужжат асос бўлиб хизмат қилади.
Хулоса қилиб айтганда, қон топшириш нафақат инсонпарварлик ҳаракати, балки қонун билан ҳимояланган ижтимоий фаолиятдир. Меҳнат кодексининг мазкур моддаси орқали донор ходимларнинг ҳуқуқлари аниқ белгилаб қўйилган бўлиб, бу тизим жамиятда донорлик маданиятини ривожлантиришга хизмат қилади.
Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?
Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.