currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларДори воситалари самарадорлиги: янги тартиб нима беради?

Дори воситалари самарадорлиги: янги тартиб нима беради?

Life Style

calendar

10.04.2026

eye

27

Дори воситалари самарадорлиги: янги тартиб нима беради?

Соғлиқни сақлаш соҳасида энг муҳим масалалардан бири — дори воситаларининг ҳақиқатан ҳам самарали эканлигини аниқлашдир. Чунки нотўғри ёки самарасиз дори нафақат фойда бермайди, балки инсон саломатлигига зарар ҳам етказиши мумкин.

Шу нуқтаи назардан, дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишда уларнинг самарадорлигини илмий асосда баҳолаш тартиби бўйича Ўзбекистон Республикаси  соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 11 мартдаги 6-сон буйруғи билан тасдиқланган Низом жорий этилди.

Янги низомнинг асосий мақсади — дори воситаларининг самарадорлигини халқаро илмий манбалар асосида текшириш ва баҳолашдир.

Бу ерда муҳим жиҳат шундаки, ҳар қандай дори:

—  самарадорлиги исботланган;

самарадорлиги ўрганилган, лекин исботланмаган;  

умуман ўрганилмаган деган тоифаларга ажратилади. Бу тасниф шифокорлар ва беморлар учун жуда муҳим. Чунки улар қайси дори ишончли эканлигини аниқ билиш имкониятига эга бўлади.

I. Қайси дори воситаларига татбиқ этилмайди?

Низомда барча дори воситаларига ҳам татбиқ этилмайди. Айрим истиснолар мавжуд.

Жумладан:

маҳаллий оригинал дори воситалари;

гомеопатик воситалар;

гален препаратлари;

ташқи қўлланиладиган айрим оддий таъсирга эга дори воситалари.

Бу истисноларнинг сабаби — уларнинг ўзига хос хусусиятлари ва қўлланиш соҳасидир.

II. Самарадорликни баҳолашда илмий ёндашув

Янги тартибда энг муҳим тушунча — “далилларга асосланган тиббиёт” ҳисобланади.

Бу дегани, дори самарадорлиги тасодифий фикрлар асосида эмас, балки халқаро илмий тадқиқотлар асосида баҳоланади.

Бунда қуйидаги илмий усуллардан фойдаланилади:

мета-таҳлиллар (бир нечта тадқиқотларни умумлаштириш);  

рандомизация қилинган тадқиқотлар;  

тизимли шарҳлар.

Бу усуллар дори ҳақиқатан ишлайдими ёки йўқми, шуни аниқлашга ёрдам беради.

III. Илмий комиссиялар роли ва мустақиллик масаласи

Дори воситаларини баҳолаш махсус Илмий комиссиялар томонидан амалга оширилади.

Ушбу комиссиялар:

юқори малакали мутахассислардан иборат;  

камида 10 йиллик тажрибага эга;

мустақил қарор қабул қилади.

Муҳими, улар ўз фаолиятини қонунийлик, холислик ва мустақиллик тамойиллари асосида олиб боради. Бу эса қарорларнинг адолатли чиқишини таъминлайди.

IV. Дори воситаларини баҳолаш жараёни

Дори воситалари қуйидаги тартибда баҳоланади:

Аввало, дори ҳақидаги маълумотлар халқаро илмий манбалардан изланади. Кейин эса улар таҳлил қилинади. Шундан сўнг 3 хил хулоса чиқарилади:

1. Самарадорлиги исботланган

Агар дори халқаро тадқиқотларда самарали деб топилган бўлса.

2. Самарадорлиги ўрганилган, лекин исботланмаган

Агар тадқиқотлар мавжуд бўлса, лекин аниқ натижа бўлмаса.

3. Самарадорлиги ўрганилмаган

Агар дори бўйича умуман илмий маълумотлар бўлмаса.

Хулоса

Ушбу низом бир нечта муҳим натижаларга олиб келади:

Биринчи навбатда, бозордаги дори воситаларининг сифати ошади. Самарасиз дорилар аста-секин чиқариб ташланади.

Иккинчидан, шифокорлар тўғри дори танлаш имконига эга бўлади.

Учинчидан, беморлар ортиқча харажатлардан ҳимоя қилинади.

Тўртинчидан, соғлиқни сақлаш тизимида ишонч ортади.

Умуман олганда, ушбу низом соғлиқни сақлаш тизимини янада шаффоф, ишончли ва самарали қилишга хизмат қилади.

Гулниҳол Умарова,
«Адолат» МҲАМ ходими 

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 375

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
1 026

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


14-март 2026, 09:26
859

Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?

Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.


18-март 2026, 09:11
835

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.