currencies image

12 915,18 UZS

10,27

usd

currencies image

13 291,01 UZS

152,03

eur

currencies image

115,31 UZS

11,20

ru



АсосийЯнгиликларДунё мамлакатларида Янги йил қандай нишонланади?

Дунё мамлакатларида Янги йил қандай нишонланади?

Life Style

calendar

31.12.2024

eye

172

Дунё мамлакатларида Янги йил қандай нишонланади?

Янги йилнинг кириб келиши бутун дунёдаги одамларни бирлаштирадиган байрам вақтидир. Умумий рамзий маънога қарамай, турли мамлакатларнинг Янги йил анъаналари ҳар доим бошқача бўлиб, уларнинг маданияти, тарихи ва ўзига хос дунёқарашини акс эттиради. Сизга дунёнинг турли мамлакатларида Янги йил қандай нишонланишини ҳикоя қиламиз.

 Финляндия

Қалай бўлаклари орқали фол очиш

Финляндиялик Санта Клаус, Жоулупукки, Рованиеми (Финляндиянинг Лапландия провинциясининг пойтахти) яқинидаги Арктика доирасидаги қишлоқда яшайди. Ҳар йили турли мамлакатлардан минглаб сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли уни кутиб олиш учун бу қишлоққа ташриф буюришади. Шунингдек, янги йил куни финлар қалай бўлакларини эритиб, совуқ сувга қуйиб фол очиш маросимини ўтказадилар. Музлатилган қалай шаклига кўра, улар келгуси йилда уларни нима кутаётганини тахмин қилишади. Масалан, юрак шакли севгини ваъда қилса, кема эса саёҳатни билдирар экан.

Дания

Ликопча синдириш маросими

Мамлакатда Янги йил анъаналари ўтган йилги ёмон нарсалардан халос бўлиш ва тозалашни англатувчи жодугар ҳайкалини ёқиш билан бошланади. Бу анъана қадимги Викингларнинг бутпарастлик маросимлари билан боғлиқ ва янги йил бошланиши учун ўзига хос маросимдир.

Янги йил учун ликопчаларни синдириш данияликларнинг эски одати ҳисобланади. Янги йил арафасида қанча кўп ликопчалар синдирилса, унинг дўстлари шунчалик кўп бўлади ва келаётган йил унга бахт келтиради деган маънони англатади.

Шотландия

Дарё ва денгизга сакраб гуноҳлардан фориғ бўлишади

Шотландлар оловли юришларни ташкил қилишни яхши кўришади. Ушбу анъана тозалаш ва ёмон нарсалардан халос бўлишни англатади. Энг ҳайратланарлиси, аҳоли кўчалар бўйлаб сайр қилиб, занжирларда улкан олов шарларини айлантирадилар. Ушбу томоша қуёш ва янгиланиш билан боғлиқ бўлган қадимий маросимлардан ҳисобланади.

Шотландиялик шоир Роберт Бернс томонидан ёзилган машҳур Auld Lang Syne қўшиғининг ватани ҳисобланади. Бу қўшиқ анъанага кўра 31 декабрь куни ярим тунда янграйди. Одамлар доира бўлиб, қўл ушлашиб ушбу қўшиқни айтишади. 1-январ куни эрталаб шотландлар дарё ёки денгизга сакрашади. Ушбу анъана эски гуноҳларни ювиш ва янги йилни тоза қоғоз билан бошлашнинг рамзий усули ҳисобланади.

Италия

Ясмиқ — бойлик рамзи

Италиянинг янги йил арафасида кечки овқатнинг таомномасига  рамзий маънога эга бўлган рўйхати киритилади. Унда асосий таомлардан бири бу — ясмиқдир. (Чечевица) У бойлик рамзи ҳисобланади. Сабаби унинг юмалоқ шакли тангаларга ўхшайди ва идишдаги таом бойлик ва молиявий фаровонлик келтиради, деб ишонишади. Сиз қанча кўп ясмиқ истеъмол қилсангиз, йилингиз шунчалик бой бўлади.

Испания

Янги йил тунида 12 та узум истеъмол қилинади

Испаниянинг энг машҳур янги йил анъанаси ярим тунда 12 та узум истеъмол қилишдир. Ҳар бир узум кейинги йилнинг бир ойини англатади ва улар қўнғироқнинг 12 марта бонг уришигача етиши керак.

Янги йил арафасида испанлар турли рангдаги шамларни ёқишади. Масалан, қизил - севги, сариқ - бойлик, яшил - соғлиқ ва оқ ранг эса - тинчлик рамзи ҳисобланади.

Испаниянинг жанубида, айниқса Андалусияда омадни жалб қилиш учун ғайриоддий анъана мавжуд. Ярим тунда одамлар ўз тилакларини  қоғозга ёзиб, ёндиришади. Ундан чиққан кулни бир стакан шаробга қўшиб ичишади. Истаклари амалга ошишига ишонишади.

Греция

Пиёз қайта туғилиш рамзи

Янги йил Юнонистонда энг ҳурматга сазовор авлиёлардан бири бўлган Муқаддас Василий кунига тўғри келади. Авлиё Базил камбағал ва муҳтожларнинг ҳомийси, шунинг учун байрам хайрихоҳлик ва раҳм-шафқат билан боғлиқ. Юнонлар унинг шарафига махсус таомлар тайёрлаб, совғалар беришади. Юнонистоннинг баъзи ҳудудларида оилада уйғунлик тилаш учун уйга зайтун новдаларини олиб келиш одат тусига кирган. Бу одат қадимги юнон маданияти билан боғлиқ бўлиб, зайтун дарахти ғалаба ва тинчлик рамзи ҳисобланади. Шунингдек, юнонлар пиёзни қайта туғилиш ва йилнинг бошланиши рамзи сифатида ишлатишади. Янги йил арафасида уни кириш эшиги тепасига осиб қўйишади.

Юнонларнинг асосий Янги йил анъаналаридан бири танга солиб пиширилган пирогни тайёрлашдир. Пирогни кесишдан олдин, бутун оила дуо ўқийди ва ҳар бир оила аъзоси бир бўлак пирогдан ейишади. Тангани ким топса келаётган йил ўша учун омадли бўлади. Яна бир рамзий урф-одатлардан бири уйнинг кириш эшиги олдида анорни бўлаклар бўлишдир. Анор доналари қанча кўп сочилса, йил шунчалик омадли ва бахтли бўлади.

Хитой

Янги йилда жанжал қилиш мумкин эмас!

Уйлар қизил чироқлар, дераза, эшиклар турли тилак ёзилган қизил ўрамлар билан безатилади. Мамлакатда қизил ранг ёвуз руҳлардан ҳимоя қилади ва бахт келтиради деган анъана бор.

 Бундан ташқари, хитойликлар бир-бирларига пул солинган қизил конвертлар беришади. Уларни болалар, янги турмуш қурганлар ва кексалар қабул қилишади. Конвертдаги пул миқдори тенг бўлиши керак. Янги йилнинг илк кунида жанжал қилиш мумкин эмас. Миллионлаб хитойликлар янги йилни оилалари бағрида нишонлаш учун ўз шаҳарларига қайтишади. Чунки Хитой маданиятида оилавий қадриятлар жуда улуғланади.

 

 

Япония

Янги йил куни 108 маротаба бонг урилади

Японлар янги йил олдидан уйларини яхшилаб тозалашади. Бу Янги йилни уйда ҳам, қалбда ҳам поклик ва тартиб билан нишонлаш учун барча ёмон нарсаларни рамзий тозалашдир. Мамлакат бўйлаб буддистлар ибодатхоналарида ярим тунда 108 маротаба қўнғироқ чалинади. Бу рақам инсоннинг 108 иллатига тўғри келади ва ҳар бир зарба улардан биридан халос бўлишни, руҳни тозалашни ва йилни тоза саҳифа билан бошлашга ёрдам беради.

 

Мадина ҲАМДАМОВА,

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази
етакчи маслаҳатчиси

Улашиш:

Бошқалар

14-декабр 2024, 07:32
2 801

Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.


13-декабр 2024, 09:32
1 083

Ҳадя қилинган уйни қайтариб олиш мумкинми?

Ҳадя бекор қилинган тақдирда ҳадя олувчи ҳадя қилинган ашёни, агар у ҳадя бекор қилинган пайтда асл ҳолатда сақланиб қолган бўлса, қайтариши лозим.


8-декабр 2024, 09:29
1 015

Дунёдаги энг кичик ва энг катта Конституция қаерда?

Турли мамлакатлар Конституцияларининг қабул қилиниш жараёни билан боғлиқ бир нечта қизиқарли далиллар бор. Шундай давлатлар борки, уларнинг ҳозиргача конституцияси йўқ, аммо уларнинг орасида демократияни бошқарадиган вакиллари бор.


7-декабр 2024, 12:26
964

Поездда нечи килогача қўл юкини бепул олиб юриш мумкин?

Ўзбекистон Республикасининг “Темир йўл транспорти тўғрисида”ги ЎРҚ-1006-Қонуни қабул қилинди. Унга кўра, йўловчиларнинг темир йўл транспортидан фойдаланиш ҳуқуқлари белгиланмоқда.