Life Style
29.06.2024
831

ЖССТ томонидан 2022 йили бу борада ўтказилган тадқиқот натижалари яқинда Буюк Британиянинг нуфузли “The Lancet” тиббий журналида эълон қилинди.
Қайд этилишича, 2010-2022 йиллар оралиғида катталар ўртасида жисмоний фаоллик даражаси 5 фоиз пасайган. Агар бу тенденция давом этса, 2030 йилгача камҳаракатлик кўрсаткичи 35 фоизгача ошиши мумкин.
Ҳозир бу борада энг мураккаб вазият Осиё-Тинч океани минтақалари (48 фоиз) ва Жанубий Осиё (45 фоиз)да кузатиляпти.
Жисмоний фаоллик сусайиши аёллар орасида кўпроқ қайд этилмоқда. Қолаверса, 60 ёшдан ошганлар бу муаммо билан тез-тез рўбарў келишяпти.
Шунга қарамай, ижобий натижалар ҳам бор. Тадқиқотда аниқланишича, кейинги ўн йил ичида дунё давлатларининг деярли ярми бу йўналишда маълум ютуқларга ҳам эришган.
Мазкур анъана шундай давом этса, 2030 йилга келиб, 22 мамлакат камҳаракатлик даражасини 15 фоизга қисқартиришга эриша олади.
Шундан келиб чиқиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳафтасига 150 дақиқа ўртача интенсивликдаги жисмоний фаоллик билан шуғулланишни тавсия қилмоқда. Ёки 75 дақиқалик кучли жисмоний фаоллик ҳам бунинг ўрнини боса олади.
Акс ҳолда, камҳаракатлик инфаркт, инсульт, 2-тур қандли диабет, деманс, кўкрак ва йўғон ичак саратони каби касалликларнинг ривожланиш хавфини оширади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.