Ҳуқуқ
06.09.2024
78
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс энергиянинг исрофгарчилиги, ундан фойдаланиш қоидаларини ва электр тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жазо белгилайди.
1. Электр ва иссиқлик энергиясини исроф қилиш МЖтК 100-м.:
Электр энергиясини исроф қилганлик учун мансабдор шахслар учун жавобгарлик: биринчи марта - мансабдор шахсларга 5-15 БҲМ миқдорида жарима (исрофгарчилик даражасига қараб); маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса - 15-30 БҲМ миқдорида жарима қўлланилади.
2. Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш МЖтК 101-м.:
Юқоридаги қоидаларни бузганлик учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахслар учун жавобгарлик - 20-25 БҲМ миқдорида жарима белгиланади.
3. Электр тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш МЖтК 102-м.
Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш учун бундай объектларнинг эгалари ва ижарачилари - мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар, юридик ва жисмоний шахслар жавобгар бўладилар. Муҳофазанинг ўзи нимани англатиши тегишли Қоидаларнинг 3-бобида батафсил ёзилган.
МЖтКда кучланиш даражасига қараб электр тармоғининг шикастланиши учун қуйидаги жарималар кўзда тутилган:
1) агар қоидабузарлик истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашда узилишларга сабаб бўлган ёки сабаб бўлиши мумкин бўлса, кучланиши 1000 волтгача бўлган электр тармоқларига шикаст етказилган ёки халқ хўжалигига бошқа зарар етказилган бўлса, - фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима белгиланади;
2) агар қоидабузарлик истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашда узилишларга сабаб бўлган ёки сабаб бўлиши мумкин бўлса, кучланиши 1000 волтдан юқори бўлган электр тармоқларига шикаст етказилган ёки халқ хўжалигига бошқа зарар етказилган бўлса, - фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб
23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади
2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кучайтирилади
Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.