Ҳуқуқ
17.02.2025
203
Бунда истеъмолчилар қурилиш-монтаж ва ўлчаш воситасини ўрнатиш ишлари якунлангандан сўнг электр энергиясини ўлчаш воситаси ва тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш учун ўз хоҳишига кўра Давлат хизматлари маркази, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки “ELEKTR” дастурий таъминоти орқали мурожаат қиладилар.
Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш жараёнида қуйидагилар амалга оширилади:
- уланадиган қуввати 50 кВтгача бўлган истеъмолчилар (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр тармоқларига уланиш бўйича белгиланган муддатларда табақалашган тарифлар асосида бир марталик тўловни амалга оширади. Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари амалга оширилиб, электр таъминоти шартномаси расмийлаштирилгандан сўнг электр тармоқларига улаб берилади;
- қуввати 50 кВтдан юқори бўлган истеъмолчилар учун электр тармоқлари корхонаси томонидан Онлайн платформага киритилади. Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини тайёр ҳолда топшириш бўйича ҳудудий электр корхонаси Онлайн платформага киритилади;
- электр таъминоти шартномаси тузилади.
Электр энергиясини етказиб беришда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳамда электр энергиясини ўлчаш воситалари бозорида рақобатни таъминлаш мақсадида маиший истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектлари ўз эҳтиёжи учун, ўз хоҳишига кўра белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ва электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ЭҲНАТ) уланиш имкониятига эга бўлган бошқа турдаги электр энергиясини ўлчаш воситаларини ўз маблағлари ҳисобидан харид қилишлари ва ўрнатишлари мумкин.
Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан маиший истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектларидаги электр энергиясини ўлчаш воситаларини сотиб олиш, ўрнатиш, рўйхатга олиш, даврий давлат қиёсловидан ўтказиш ва пломбалаш, шунингдек, мавжуд ўлчаш воситаларини алмаштириш ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маблағлари ҳисобидан бепул амалга оширилади. Мазкур харажатлар маиший истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектларини электр тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш харажатларига киритилмайди.
Истеъмолчи электр тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХП ёхуд Онлайн платформа орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Истеъмолчилар ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими истеъмолчи номидан, ЯИДХП ёхуд Онлайн платформа орқали мурожаат қилинганда эса истеъмолчи мустақил равишда давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Бунда истеъмолчилардан кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Зарур маълумотларни расмийлаштирилиб, сўровномага киритилгандан сўнг истеъмолчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Истеъмолчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Агар Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, 33.750 сўм тўлов қилинади.
Истеъмолчилар электр тармоқларига уланиш учун Онлайн платформа орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат этганда йиғим ундирилмайди.
Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизмати кўрсатилганда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
Истеъмолчи мурожаат этган кундан бошлаб уч иш кунида электр тармоқларига уланишни рад этган тақдирда, электр тармоқларига уланиш учун белгиланган тартибда истеъмолчига уч иш кунида қайтариб берилади.
Улашиш:
Бошқалар
Шахсга доир маълумотлар ҳақида билишингиз керак бўлган 5 та факт
Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш фуқароларга БҲМнинг 7 баравари, мансабдор шахсларга эса – 50 баравари миқдорида маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзбекистон транспорт-логистика тизимида янги босқич бошланади
Сўнгги етти йилда маҳаллий ташувчиларни қўллаб-қувватлаш натижасида юк автомобиллари сони 7 карра ошиб, 26 мингга етган. Уларнинг халқаро ташишдаги улуши эса 35 фоиздан 60 фоизга ошган. Ушбу давр мобайнида халқаро юк ташувлари ҳажми деярли 2 баробарга ўсиб, 2024 йилда 59,7 млн тоннани ташкил этган.
Мулкдор бўлмаган шахс кўчмас мол-мулкка эгалик ҳуқуқини олиши мумкинми?
Фуқаролик кодексининг 187-моддасига кўра, мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади.
Уй-жойни ижарага олувчининг қандай муҳим ҳуқуқ ва мажбуриятлари мавжуд?
Уй-жойни ижарага бериш шартномасига биноан ижарага берувчи, яъни уй-жойнинг мулкдори ёки у ваколат берган шахс ижарага олувчига уй-жойда яшаш учун уни ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланишга топшириш мажбуриятини олади.