currencies image

12 757,94 UZS

17,95

usd

currencies image

14 125,59 UZS

130,46

eur

currencies image

135,06 UZS

1,77

ru



АсосийЯнгиликларЭлектр ва табиий газ учун эҳтиёжманд оилаларга компенсация берилади: муҳим 7 қоида

Электр ва табиий газ учун эҳтиёжманд оилаларга компенсация берилади: муҳим 7 қоида

Ҳуқуқ

calendar

17.04.2024

eye

536

Электр ва табиий газ учун эҳтиёжманд оилаларга компенсация берилади: муҳим 7 қоида© Фото: hudud24.uz / habikatura

Ҳукумат қарори билан электр ва табиий газ нархи жорий йилнинг 1 майидан оширилди. Шунингдек, электр ва табиий газдан фойдаланиш меъёрлари, ортиқча ишлатилганда қимматроқ нархда тўлаш, эҳтиёжманд оилаларга оширилган тўловлар учун компенсация бериш тартиблари белгиланди. Hudud24.uz мазкур мақолада соҳага оид янгиликлар ҳақида батафсил маълумот беради.

1. Аҳолига электр учун меъёрлар ва нархлар қанча?

Овқат тайёрлаш учун марказлашган электр плиталари билан жиҳозланган кўп квартирали уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшайдиган маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:
— ойига 200 кВт соатгача;
— ойига 201 кВт соатдан 1 000 кВт соатгача;
— ойига 1 001 кВт соатдан 5 000 кВт соатгача;
— ойига 5 001 кВт соатдан 10 000 кВт соатгача;
— ойига 10 001 кВт соат ва ундан юқори.
 
2024 йил
1 майдан
225 сўм
450 сўм
675 сўм
787,5 сўм
900 сўм
 
2025 йил
1 апрелдан
300 сўм
500 сўм
750 сўм
875 сўм
1 000 сўм
 
Бошқа аҳоли учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:
— ойига 200 кВт соатгача;
— ойига 201 кВт соатдан 1 000 кВт соатгача;
— ойига 1 001 кВт соатдан 5 000 кВт соатгача;
— ойига 5 001 кВт соатдан 10 000 кВт соатгача;
— ойига 10 001 кВт соат ва ундан юқори.
 
450 сўм
900 сўм
1 350 сўм
1 575 сўм
1 800 сўм
 
600 сўм
1 000 сўм
1 500 сўм
1 750 сўм
2 000 сўм
 
 
           

2. Аҳолига газ учун меъёрлар ва нархлар қанча?

Коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига (газни ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлганда):
 
2024 йил
1 майдан
 
2025 йил
1 апрелдан
 
а) ноябрь–февраль ойлари давомида бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:
— ойига 500 куб метргача;
— ойига 501 куб метрдан 2 500 куб метргача;
— ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача;
— ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача;
— ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори.
 
650 сўм
1 500 сўм
1 950 сўм
2 275 сўм
2 600 сўм
 
1 000 сўм
1 800 сўм
2 100 сўм
2 500 сўм
3 000 сўм
 
б) март–октябрь ойлари давомида бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:
— ойига 100 куб метргача;
— ойига 101 куб метрдан 2 500 куб метргача;
— ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача;
— ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача;
— ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори.
 
650 сўм
1 500 сўм
1 950 сўм
2 275 сўм
2 600 сўм
 
1 000 сўм
1 800 сўм
2 100 сўм
2 500 сўм
3 000 сўм
 

3. Аҳолига фойдаланилган газ ва электр ҳақидаги маълумотлар ҳар ойда юборилади

2024 йил 1 июндан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ бўйича ойлик маълумот «базавий меъёр» ва ундан ортиқ ҳажмлар кесимида истеъмолчиларга юборилади.

4. Эҳтиёжманд оилаларга меъёрдан ортиқ ишлатилган электр ва газ учун пул берилади

Иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсациялар берилади:

– ноябрда 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам;

– электр ва газ бўйича базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади:

газ учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;

электр учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларидаги эҳтиёжманд оилалар учун тўловлар октябрь ойидан бошлаб тўланади.

5. Кимлар эҳтиёжманд оила ҳисобланади?

Эҳтиёжманд оила сифатида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» тизимига киритилган оилалар тушунилади.

«Маҳалла еттилиги» томонидан Ягона реестрга кирмаган эҳтиёжманд оилаларнинг эса қўшимча рўйхати шакллантирилади.

6. Эҳтиёжманд оилалар компенсация олиш учун кимга мурожаат қилиши керак?

Компенсация олувчи эҳтиёжманд оилалар ноябрь – март ойларида (ҳар ойнинг 15-санасигача) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилади.

Бунда, аризада паспорт маълумотлари, абонент рақами ва телефон рақами кўрсатилади.

Ариза берилган ойнинг 27-санасигача «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгаз-таъминот» АЖ билан биргаликда ўрганилади.

Ўрганиш натижаси асосида компенсация пуллари ариза берилган ойдан кейинги ойнинг 27-санасигача эҳтиёжманд оилаларнинг пластик картасига ўтказиб берилади.

7. Пластик картаси бўлмаган эҳтиёжманд оилаларга карта бепул очиб берилади

Ҳокимликлар Халқ банки билан биргаликда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тақдим этилган рўйхатга мувофиқ 2024 йил 1 ноябргача банк пластик картаси бўлмаган эҳтиёжманд оилалар вакилига бепул асосда пластик карталар очиб берилишини таъминлайди.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 072

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 087

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 082

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 533

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.