Ҳуқуқ
23.04.2025
383
“E-auksion” электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом “E-auksion” электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини белгилайди.
Аукцион ёки танловда унинг талаблари, тури ва шаклидан келиб чиқиб, жисмоний ва юридик шахслар иштирокчи бўлиши мумкин.
Иштирокчи аукцион ёки танловда қатнашишга, лотлар ҳақидаги маълумот ва ҳужжатлар билан танишиш, буюртмачидан қўшимча маълумотлар сўраб олиш, аукцион ёки танлов объектини жойига чиқиб кўздан кечириш, объектга тегишли ҳужжатлар билан олдиндан тўлиқ танишиш, банк ҳисобварағидан фойдаланилмай қолган пул маблағларини олишга ҳақли.
Аукцион ёки танловда қатнашиш учун талабгорнинг аризаси хабарнома жойлаштирилгандан бошлаб аукцион ёки танлов ўтказилиши белгиланган кунда соат 9-00 га қадар савдо платформаси орқали автоматик тарзда қабул қилинади.
Танлов объектининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, талабгор томонидан ариза электрон кўринишда тўлдирилади ва юборилади.
Талабгор савдо платформасида очилган ҳисобварағига хабарномада кўрсатилган закалат миқдоридан кам бўлмаган маблағни киритган ҳолда аукцион ёки танловда қатнашиш учун ариза беради.
Бунда закалат базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан қуйидагича белгиланади:
- аукцион объектининг бошланғич нархи БҲМнинг 1 бараваригача бўлганда — бошланғич нархнинг 50 фоизи миқдорида;
аукцион объектининг бошланғич нархи БҲМнинг 1 бараварига тенг ёки ундан юқори, лекин БҲМнинг 50 бараваригача бўлганда — бошланғич нархнинг 25 фоизи миқдорида;
аукцион объектининг бошланғич нархи БҲМнинг 50 бараварига тенг ёки ундан юқори, лекин БҲМнинг 100 бараваригача бўлганда — бошланғич нархнинг 15 фоизи миқдорида;
аукцион объектининг бошланғич нархи БҲМнинг 100 бараварига тенг ёки ундан юқори, лекин БҲМнинг 1 000 бараваригача бўлганда — бошланғич нархнинг 10 фоизи миқдорида;
аукцион объектининг бошланғич нархи БҲМнинг 1 000 бараварига тенг ёки ундан юқори, лекин БҲМнинг 5 000 бараваригача бўлганда — бошланғич нархнинг 5 фоизи миқдорида;
аукцион объектининг бошланғич нархи БҲМнинг 5 000 бараварига тенг ёки ундан юқори, лекин БҲМнинг 10 000 бараваригача бўлганда — бошланғич нархнинг 4 фоизи миқдорида;
аукцион объектининг бошланғич нархи БҲМнинг 10 000 бараварига тенг ёки ундан юқори, лекин БҲМнинг 30 000 бараваригача бўлганда — бошланғич нархнинг 3 фоизи миқдорида;
аукцион объектининг бошланғич нархи БҲМнинг 30 000 бараварига тенг ёки ундан юқори, лекин БҲМнинг 50 000 бараваригача бўлганда — бошланғич нархнинг 2 фоизи миқдорида;
аукцион объектининг бошланғич нархи БҲМнинг 50 000 бараварига тенг ёки ундан юқори бўлганда — бошланғич нархнинг 1 фоизи миқдорида;
танлов объекти учун:
асосий мезон сифатида инвестиция, ижтимоий ва шунга ўхшаш бошқа мажбуриятлар назарда тутилган ҳолларда — БҲМнинг 5 баравари;
Низом талаблари доирасида БҲМнинг инобатга олиниши хабарнома эълон қилинган кундаги миқдорида амалга оширилади.
Ҳар бир иштирокчига аукцион ёки танловда қатнашиш ва шахсни ошкор этувчи маълумотларининг махфийлигини таъминлаш учун махсус рақам берилади.
Талабгорнинг ҳисобварағида закалат пули учун етарли маблағ мавжуд бўлмаган тақдирда, оператор автоматик равишда бу ҳақда талабгорни савдо платформаси орқали хабардор қилади.
Мадина ҲАМДАМОВА,
“Адолат” МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?
Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.
Қимматли қоғозлар бозори: қарорларнинг бажарилиши ва уларга нисбатан шикоят қилиш тартиби
Қимматли қоғозлар бозори – бу акциялар, облигациялар каби қимматли ҳужжатлар чиқариладиган ва муомалада бўладиган жой.
1 октябрдан нималар ўзгаради?
Скутер ва мопед ҳайдаш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси мажбурий бўлади.
Ходимни дам олиш кунида ишлатиш – қонунийми? Жавобни Меҳнат кодекси беради
Ходимни дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишга жалб этиш учун унинг розилиги талаб этилади.