Ҳуқуқ
05.04.2025
646

Электрон рақамли имзо калити Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан тартибга солиниши назарда тутилган.
Қарорнинг 1-иловаси 2-бандига мувофиқ давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган ЭРИ калитларини рўйхатга олиш ва ЭРИ калитлари сертификатларини бериш” давлат хизматлари сифатида кўрсатилади.
ЭРИни қуйидаги усулларда олиш мумкин:
1. https://e-imzo.soliq.uz/ - Давлат солиқ қўмитасининг махсус иловаси орқали;
2. Ҳудудий Давлат хизматлари марказларига шахсан бориб, мурожаат қилиш орқали;
3. my.gov.uz порталига онлайн ариза юбориш орқали (мазкур ҳаволада ариза топшириш кўрсатилган).
Мурожаат этувчи электрон рақамли имзо калитининг сертификатини олиш учун давлат божи тўлайди. Ягона портал орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади. Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг ўқувчиларига, умумий ўрта таълим ташкилотларининг битирувчи синф ўқувчиларига, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган фуқароларга сертификатлар бепул берилади.
Давлат хизматлари маркази сертификатни бериш тўғрисидаги сўровномани қабул қилганидан сўнг йигирма дақиқа вақт ичида ундаги маълумотларни давлат хизматлари маркази ходимининг ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда ваколатли органнинг ахборот тизимига идоралараро электрон ўзаро боғланиш йўли билан юборади.
Сарвар ХОЛМУХАМАТОВ,
Қибрай туман адлия бўлими давлат
хизматлари маркази директори
Улашиш:
Бошқалар
Радарга тушиб қоидабузарлик содир этсам, менга жарима балл ҳисобланадими?
Жарима баллари эндиликда нафақат транспорт воситаси эгасига, балки автомобилни ҳақиқатан бошқариб турган шахсга ҳам ёзилади.
“Инсон ва қонун” газетаси ҳамда “Ҳуқуқ ва бурч” электрон обунаси билан танишинг!
Бунинг учун adolatmarkazi.uz сайтига ташриф буюриб, сайтнинг юқори қисмидаги “кириш” тугмаси босилади ҳамда сизга берилган логин ва паролни киритиб “кириш” тугмаси босилади.
Ходим соғлигига зиён етганда ким жавобгар?
Бу ерда муҳим жиҳат шундаки, зарар миқдори автоматик равишда эмас, балки ходимнинг айб даражасига қараб белгиланади.
Профессионал таржима хизмати — тезкор ва ишончли!
"Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан аҳолига ҳуқуқий ахборотни тезкор, аниқ ва юқори сифатда етказиш мақсадида замонавий таржима технологиялари тизимли равишда жорий этилган.