Ўзбекистон
27.02.2024
634

Эндиликда электропоездлар учун чипталарни темир йўл вокзаллари ва бекатларда олиш шарт эмас, балки бевосита электропоезд вагонларида АТТО транспорт карталари ёки банк карталаридан фойдаланган ҳолда тўловларни амалга ошириш имконияти ишга туширилди.
Ушбу қулайлик дастлабки босқичда Тошкент-Хожикент йўналишидаги электропоездларда жорий қилинган бўлиб, тез кунларда Тошкент-Бекобод, Тошкент-Ховос ва Тошкент-Ангрен йўналишларида ҳам ишга тушириш кўзда тутилган.
Маълумот ўрнида февраль ойининг биринчи декадасидан бошлаб АТТО электрон тизими орқали 12,4 мингта тўлов амалга оширилган ва шулардан 10% транспорт ва банк карталарига тўғри келади.
Улашиш:
Бошқалар
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш тартиби тўғрисида 10 та муҳим саволга жавоб
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тизими манзиллилик тамойилига асосланади.