currencies image

12 929,92 UZS

20,11

usd

currencies image

13 496,25 UZS

9,34

eur

currencies image

146,25 UZS

3,72

ru



АсосийЯнгиликларЭнди меҳнат таътилига ҳақ тўлашда якшанба кунлари ҳисобга олинмайди

Энди меҳнат таътилига ҳақ тўлашда якшанба кунлари ҳисобга олинмайди

Ҳуқуқ

calendar

18.02.2025

eye

233

Энди меҳнат таътилига ҳақ тўлашда якшанба кунлари ҳисобга олинмайди

Эндиликда фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳисоблашда якшанба кунлари ҳисобга олинмайди.

Мазкур тартиб Президентнинг 2025 йил 13 февралдаги имзоланган қонунда назарда тутилган.

Унга кўра, ушбу қонуннинг 233-моддага киритилган қўшимчага кўра, бундан буён якшанба ҳар йилги меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлашда ҳисобга олинмайди. Ушбу янгилик фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун пул компенсацияларига ҳам татбиқ этилади.

Бундан ташқари, қонунга киритилган янги ўзгартириш билан иш ҳақи тўланмайдиган таътилнинг давомийлиги 12 ойлик муддат ичида жами уч ойдан ошмаслиги кераклиги белгиланди.

Шунингдек, янги ўзгартиришга кўра, 116 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган боланинг ёки 12 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ боланинг ота-онаси ёки васийси учун иш ҳақи сақланмайдиган таътил кўпи билан 14 календар кунгача таътил берилади.

Шу билан бирга, 18 ёшгача бўлган шахсларга ўриндошлик асосида ишлашга йўл қўйилмайди. Агар ўриндошининг асосий иши ноқулай меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлса, шундай шароитлардаги ишларда ишлашга (бундан соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари ходимлари мустасно) ҳам йўл қўйилмайди.

Улашиш:

Бошқалар

27-январ 2025, 12:29
1 272

Шахсга доир маълумотлар ҳақида билишингиз керак бўлган 5 та факт

Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш фуқароларга БҲМнинг 7 баравари, мансабдор шахсларга эса – 50 баравари миқдорида маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.


1-феврал 2025, 11:26
1 189

Ўзбекистон транспорт-логистика тизимида янги босқич бошланади

Сўнгги етти йилда маҳаллий ташувчиларни қўллаб-қувватлаш натижасида юк автомобиллари сони 7 карра ошиб, 26 мингга етган. Уларнинг халқаро ташишдаги улуши эса 35 фоиздан 60 фоизга ошган. Ушбу давр мобайнида халқаро юк ташувлари ҳажми деярли 2 баробарга ўсиб, 2024 йилда 59,7 млн тоннани ташкил этган.


4-феврал 2025, 06:36
903

Мулкдор бўлмаган шахс кўчмас мол-мулкка эгалик ҳуқуқини олиши мумкинми?

Фуқаролик кодексининг 187-моддасига кўра, мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади.


3-феврал 2025, 11:44
782

Уй-жойни ижарага олувчининг қандай муҳим ҳуқуқ ва мажбуриятлари мавжуд?

Уй-жойни ижарага бериш шартномасига биноан ижарага берувчи, яъни уй-жойнинг мулкдори ёки у ваколат берган шахс ижарага олувчига уй-жойда яшаш учун уни ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланишга топшириш мажбуриятини олади.