#NoComment
03.02.2026
681

2026 йил 1 февралдан бошлаб "A" ва "Б" тоифасидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олиш учун фуқаролар ўқув дастурининг назарий қисмини ўқув марказига бормасдан мустақил ўзлаштиришлари мумкин бўлади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 25 октябрдаги “Транспорт воситаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан 2026 йил 1 февралдан бошлаб "A" ва "Б" тоифасидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олиш учун фуқаролар ўқув дастурининг назарий қисмини мустақил ўзлаштиришлари мумкин бўлади.
Бунда, талабгорлар ўз ихтиёрига кўра назарий билимларни олиш учун ўқув курсларида (онлайн ёки офлайн шаклда) ўқийди ёхуд мустақил тайёрланади. Мажбурий ўқув дастурида белгиланган амалий машғулотларни автомактабларда тўлиқ бажаради.
Шунингдек, амалий машғулотларда тўлиқ қатнашгандан сўнг, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни топширади. Aмалий машғулотлардан ўтгани ҳақидаги маълумотнома электрон тарзда шакллантирилади.
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Уй-жой харидида алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор бериш керак? Муҳим 6 саволга жавоб
Агар барча ҳужжатлари тўлиқ бўлса, бир кунда кўриб чиқилиб рўйхатдан ўтказиш имкони мавжуд.