Ўзбекистон
02.08.2023
1 099

Хорижий мамлакатлардан Самарқанд, Бухоро ва Урганч халқаро аэропортларига амалга оширилган чартер авиақатновлари бўйича харажатларининг бир қисми қоплаб берилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди. Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига кўра, туроператорлар ва авиаташувчиларнинг хорижий мамлакатлардан Самарқанд, Бухоро ва Урганч халқаро аэропортларига амалга оширилган чартер авиақатновлари бўйича харажатларининг бир қисми ҳар бир хорижий турист учун, у республика ҳудудида камида беш кеча тунаб қолган тақдирда, 20 АҚШ доллари, қиш мавсумида (20 ноябрдан 20 февралгача) эса 50 АҚШ доллари эквивалентида қоплаб берилади.
Улашиш:
Бошқалар
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?
Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.
Болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби қандай?
Мазкур қонун болаларга нисбатан зўравонлик тушунчасини, унинг турларини, давлат органларининг ваколатларини ҳамда ҳимоя механизмларини комплекс тартибга солди.
Мустақилликнинг 35 йили: бирлик, тараққиёт ва фаровонлик сари
Бу йил халқимиз Ўзбекистон ўз давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлайди.
Бишкекдан Тошкентга авиақатновлар йўлга қўйилади
Қирғизистоннинг “TezJet” авиакомпаниясининг илк парвози 3 сентабрга белгиланган.
Сариосиё – Тошкент йўналишида илк синов парвози амалга оширилди
Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида бу бўйича топшириқ берган эди.
Тошкент – Мадина йўналиши бўйича рейс бошқа муддатга кўчирилди
Аввалроқ, ушбу йўналишда учган самолёт техник сабабларга кўра Тошкент аэропортига қайтиб келган эди.
Тошкентдан Мадинага учган самолёт техник сабаблар туфайли ортга қайтди
Бортида 377 йўловчиси бўлган самолётнинг қайтиш ҳақидаги қарори экипаж томонидан қабул қилинган.