currencies image

11 801,23 UZS

22,46

usd

currencies image

13 737,81 UZS

59,25

eur

currencies image

136,73 UZS

3,01

ru



АсосийЯнгиликларСариосиё – Тошкент йўналишида илк синов парвози амалга оширилди

Сариосиё – Тошкент йўналишида илк синов парвози амалга оширилди

Ўзбекистон

calendar

08.01.2024

eye

1 200

Сариосиё – Тошкент йўналишида илк синов парвози амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16–17 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида 2024 йил 1 январдан бошлаб, вилоятнинг Сариосиё туманидан “ATR-72”, “Let L-410” ва ундан кичик турдаги ҳаво кемалари орқали аҳоли ва туристлар томонидан талаб мавжуд бўлган маҳаллий йўналишларда рейсларни йўлга қўйиш ҳамда бозор тамойиллари асосида Термиз халқаро аэропортидан мавжуд талаблардан келиб чиқиб, маҳаллий ва халқаро йўналишларда парвозлар географияси кенгайтирилишини таъминлаш топшириғи берилган эди.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш доирасида Транспорт вазирлиги, Фуқаро авиацияси агентлиги, “Uzbekistan airways” AJ ва АЖнинг тегишли мутахассис ва экспертларидан иборат ишчи гуруҳ 2024 йил 5 январь куни “Let L-410” ҳаво кемасида Тошкент – Термиз, Термиз – Сариосиё, Сариосиё – Тошкент йўналишида илк синов парвозларини амалга оширди.

Ишчи гуруҳ томонидан ИCАОнинг халқаро нормаларига мувофиқ, Сариосиё аэродромидан фуқаро авиацияси парвозларида фойдаланиш талаблари, мавжуд инфратузилма, Сариосиё аэродромининг “ATR-72” ҳаво кемаларини қабул қилиш имкониятлари ўрганилди. Шунингдек, фуқаро авиацияси халқаро нормаларига мувофиқ йўловчи терминалини барпо этиш ва зарурий инфратузилмани яратиш бўйича вазифалар белгиланди.

Белгиланган вазифалар амалга оширилганидан сўнг Туризм қўмитаси ҳамда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги томонидан ҳудудга жалб этилган туристларни ва маҳаллий аҳолини авиамобиллигини таъминлаш бўйича “ATR-72”, “Let L-410” ва ундан кичик турдаги ҳаво кемалари орқали авиақатновлар йўлга қўйилади.

Улашиш:

Бошқалар

31-июл 2026, 07:11
993

Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.


6-август 2026, 05:19
863

Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?

Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.


3-август 2026, 04:35
784

Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?

Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.


4-август 2026, 10:46
624

Болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби қандай?

Мазкур қонун болаларга нисбатан зўравонлик тушунчасини, унинг турларини, давлат органларининг ваколатларини ҳамда ҳимоя механизмларини комплекс тартибга солди.

Мавзуга доир янгиликлар: