Ҳуқуқ
17.07.2024
1 120
Рақобат қўмитасининг Махсус комиссияси томонидан қўзғатилган ишда «Korzinka» супермаркетлар тармоғи бренди остида фаолият кўрсатувчи «Anglesey Food» МЧЖ ХК айбдор деб топилиб, унга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш юзасидан судга ариза киритиш бўйича қарор қабул қилинди. Рақобат қўмитаси компаниянинг «энг арзон нарх» деб эълон қилган маҳсулотларининг нархи бошқа супермаркет ва бозорлардаги нархлардан фарқ қилмаслигини аниқлади. Қўмитага кўра, буни чалғитувчи ёки чалғитишга олиб келувчи ҳолат дейиш мумкин.
Хўш, товар ва хизматлар рекламасига доир асосий талаблар қандай? Нималар тақиқланган ва бу тақиқларни бузганлик учун жавобгарлик қандай? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу сингари саволларга жавоб беради.
Сўз аввалида таъкидлаш керакки, «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 6-моддасига асосан ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчига ўзи реализация қилаётган товар (иш, хизмат) ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шарт.
Товар ва хизматлар рекламасига доир асосий талаблар қандай?
Реклама бизнеснинг ажралмас қисми бўлиб, унинг тўғри амалга оширилиши савдо ҳажмини бир неча бараварга ошириши шубҳасиз. Шу билан бирга, товар ёки хизматни (кейинги ўринларда – товар) реклама қилишда қонун-қоидаларга риоя қилинмаса, бизнесга зарар етиши, бундан ташқари, унга нисбатан жавобгарлик чоралари кўрилишига сабаб ҳам бўлиши мумкин.
Шу боис, қуйидаги «Реклама тўғрисида»ги қонунда назарда тутилган рекламага доир асосий талабларни кўриб чиқамиз.
1. Номақбул рекламага йўл қўйилмайди.
Қонунда берилган таърифга асосан номақбул реклама – нотўғри, ахлоқсиз, яширин реклама, шунингдек, қонун талабларига мос келмайдиган бошқа реклама ҳисобланади.
Масалан, кино, вайн ёки телеграм каналдаги постда товар гап орасида «қистириб» кетилиб, истеъмолчидан унинг реклама эканлиги яширилмоқда. Ёки товар тўғрисида нотўғри маълумот берилиб, мижоз алданмоқда. Бу ҳолатларда реклама номақбул ҳисобланади.
2. Рекламада товарни бошқа товарларга қиёслаш мумкин, фақат маълум шарт билан.
Агар реклама берувчи реклама қилинаётган қиёслаш ишончлилигини асослай олса, ва буни мижозни чалғитиб қўймаса, рақобатчининг ишчанлик обрўси, товар белгиси, фирма номи, товари ёки фаолиятига путур етказмаса, қиёсий рекламага йўл қўйилади.
«Korzinka иши»да «энг арзон нарх» деб эълон қилинган маҳсулотларнинг алоҳида турлари бўйича нархлари бошқа супермаркетлар ва деҳқон бозорларида сотилаётган худди шу турдаги маҳсулотлар нархларидан фарқ қилмаслиги кузатилган. Бу ҳолат рақобат қўмитаси томонидан истеъмолчиларни чалғитувчи ёки чалғитишга олиб келувчи ҳолат деб топилган.
3. Рекламада айрим тоифадаги ахборотдан фойдаланиш чекланган.
Рекламада қуйидагилар тақиқланади:
Тақиқланганига қарамай, юқорида кўрсатилган мазмундаги ахборотларни ўз ичига олган рекламалар тез-тез кўзимизга тушади. Масалан, кўча «кафе»лари ўз маҳсулотлари рекламасида машҳур спортчилар, актёрлар тасвирларидан фойдаланишади. Реклама роликларида муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган қўшиқлардан рухсатсиз фойдаланишади. Интернетдаги рекламаларда товар нархини АҚШ долларида кўрсатиш эса одатий ҳолатга айланди (масалан, уй, техника ва машина эълонларида).
4. Реклама давлат тилида бўлиши шарт.
Реклама давлат тилида бўлиши шарт. Реклама мазмунининг таржимаси қуйидаги талабларга риоя этган ҳолда бошқа тилларда такрор берилиши мумкин:
5. Рекламада айрим тоифадаги ахборотдан фойдаланиш тақиқланган.
Қуйидагиларни:
6. Реклама мижозлар уни англаб олишига имкон бериши керак.
Реклама ахборот материалида уни реклама эканлигини аниқлаб олишга имкон бериши керак.
Телевидение ва радиодаги реклама бошқа дастурлардан ўзининг бошланиши ва охирида аудио-, видео-, аралаш воситалар ёки бошловчиларнинг шарҳлари ёрдамида ажратиб қўйилиши керак.
Босма нашрлардаги реклама бошқа ахборотдан «Реклама» деган сўз кўрсатилган ҳолда ажратилган бўлиши керак.
7. Вояга етмаганларни манипуляция қилишга йўл қўйилмаслиги керак.
Вояга етмаганларни уларнинг ишончини ва тажрибаси етишмаслигини суиистеъмол қилишлардан ҳимоя этиш мақсадида рекламада қуйидагилар тақиқланади:
Реклама тўғрисидаги қонун-қоидаларни бузганлик учун жавобгарлик қандай?
Реклама тўғрисидаги қонунга асосан реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги ваколатли давлат органи томонидан аниқланган тақдирда қонунбузар мазкур органнинг қарорига биноан ва у кўрсатган муддатда аксилрекламани амалга ошириши шарт.
Аксилреклама ихтиёрий равишда ёки ваколатли давлат органининг қарори ёхуд суднинг қарорига биноан амалга оширилиши мумкин.
Аммо буни ҳали ҳаммаси эмас. Ушбу қонун-қоидаларни бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик ҳам юзага келиши мумкин.
Масалан, нотўғри реклама бериш, ташқи рекламани жойлаштириш тартибига риоя қилмаслик ёки аксилреклама беришдан бош тортиш, худди шунингдек тақиқланган маҳсулотни реклама қилиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, порнографик маҳсулотни реклама қилиш, тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни реклама қилиш, пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолиятни реклама қилиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади
Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Опцион шартномаси нима учун керак?
Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.