Ўзбекистон
01.03.2023
1 296

Бугун АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташриф доирасида у Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов бошчилигидаги расмийлар билан музокара ўтказди. Бахтиёр Саидов Блинкеннинг Ўзбекистонга илк ташрифи икки томонлама кенг миқёсдаги муносабатларни ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади. Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги сиёсий йўналиш, савдо ва сармоя, фан-техника, таълим ва инсон тараққиёти соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Блинкен Ўзбекистон президентининг ислоҳотлар дастурини юқори баҳолаши ва икки томонлама ҳамкорлик ривожланаётганини қайд этган. Блинкен шунингдек, Ҳазрати Имом мажмуасига ҳам ташриф буюрди ва меъморий обидалар билан танишди. “Бугун Ўзбекистон тарихи ва маданиятининг гўзал намунаси бўлган Тошкентдаги Хасти-Имомни зиёрат қилиш шарафига муяссар бўлдим. АҚШ Ўзбекистоннинг бебаҳо маданий-меросини асраб-авайлаш ва табиатни муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорлик қилишдан фахрланади”, деб ёзган Блинкен Twitter саҳифасида. [gallery columns="4" size="full" td_select_gallery_slide="slide" ids="9468,9469,9470,9471"]
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Марказий Осиё ва Форс кўрфази давлатлари ТИВ раҳбарлари Тошкентда йиғилади
15 апрель куни Тошкент шаҳрида "Марказий Осиё – Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" Стратегик мулоқоти Ташқи ишлар вазирларининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Қирғизистонга гуманитар ёрдам кўрсатилади
Ўзбекистон томони Бишкек иссиқлик электр станциясида юз берган авария муносабати билан Қирғизистонга зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган.
Ўзбекистон ТИВ Ғазо секторидаги вазият ҳақида: Қуролли можарони тўхтатиш учун фақат дипломатик воситалар ва халқаро ҳуқуқ меъёрларидан фойдаланишга чақирамиз
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида БАА, Жазоир, Иордания, Кувайт, Миср, Қатар, Фаластин, Саудия Арабистони ва Исроилнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилган.
“Даҳшатли зўравонлик” – Ўзбекистон Ғазодаги касалхонага уюштирилган ҳужумни қоралади
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ғазодаги касалхонага қилинган ҳужум бўйича баёнот берди.