Ўзбекистон
01.01.2022
2 757

— Жияним хотини билан ажрашяпти. 2 ва 4 ёшли фарзандлари бор. Хотини «болаларни бермайман, кўрсатмайман», деяпти. Жияним қизларидан биттасини ўз тарбиясига олса бўладими? Исми сир тутилди. Саволга Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Дурдона Абдуқаҳҳарова жавоб берди: — Оила кодексининг 71-моддасига биноан, ота-она ўз болаларига нисбатан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадирлар (ота-оналик ҳуқуқлари). Мазкур кодекснинг 75-моддаси тўртинчи ва бешинчи қисмлари талабига кўра, болаларнинг таълим-тарбиясига тааллуқли барча масалалар болалар манфаатидан келиб чиққан ва уларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ота-она томонидан ўзаро келишув асосида ҳал этилади. Агар ота-она ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлса, улар (улардан бири) бу келишмовчиликларни ҳал қилиш учун васийлик ва ҳомийлик органига ёки судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Ота-она алоҳида яшаганда болаларнинг қаерда яшаши ота-онанинг келишувига биноан белгиланади. Ота-она ўртасида келишув бўлмаса, низо суд томонидан болалар манфаатларидан келиб чиқиб, уларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ҳал этилади. Бунда суд, боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини, боланинг ёшини, ота-онасининг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини, ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни, болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг машғулот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини ҳисобга олади. Ушбу қоидаларга кўра, жиянингиз хотини билан болаларнинг қаерда яшаши тўғрисида ўзаро келишувга эриша олмаса, болаларини ўз тарбиясига олиш ҳақида, улар яшаш ҳудуди бўйича фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига даъво ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Агар суд томонидан жиянингизни даъвоси қаноатлантирилмаса, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 76-моддасига асосан, у болалар билан кўришиш ва уларнинг тарбиясида иштирок этиш, таълим олиши масаласини ҳал этишда қатнашиш ҳақидаги даъво ариза билан яна судга мурожаат қилиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Мажбурий жамоат ишлари қандай жазо ва у судлар томонидан кимларга нисбатан қўлланилмайди?
Мажбурий жамоат ишлари — бу суд томонидан тайинланадиган жазо.